Шавкат Мирзиёев Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
5 сентябрь 2023, 09:07 1

Шавкат Мирзиёев Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

ИЛМА Ўзбекистон капитал бозори регуляторига айланади
4 сентябрь 2023, 22:55

ИЛМА Ўзбекистон капитал бозори регуляторига айланади

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг капитал бозори соҳасидаги вазифалари, функция ва ваколатларини ўз зиммасига олиб, ушбу соҳа регуляторига айланади. ИЛМА, шунингдек, капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» тартибларини белгилайди.

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этди
4 сентябрь 2023, 22:52

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 76 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Ҳиндистон қуёшни ўрганиш учун космик станция учирди
4 сентябрь 2023, 21:42

Ҳиндистон қуёшни ўрганиш учун космик станция учирди

Ҳиндистон Қуёшни кузатиш ва космик об-ҳаво хусусиятларини ўрганиш учун коинотга Aditya-L1 автомат станциясини учирди. Аввалроқ Ҳиндистон космик ускунаси Ой сатҳига муваффақиятли қўндирилган эди.

СамДУ Каттақўрғон филиалида плита қулашидан 6 нафар талаба қиз жароҳатланган — Бош прокуратура
4 сентябрь 2023, 20:13

СамДУ Каттақўрғон филиалида плита қулашидан 6 нафар талаба қиз жароҳатланган — Бош прокуратура

Бош прокуратура матбуот хизмати СамДУ Каттақўрғон филиалида бино томининг плитаси қулаши натижасида 6 нафар талаб қиз жароҳат олганини маълум қилди. Университет икки нафар қиз жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди. Бино қурилиши ва таъмирланиши ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Дивиденд имтиёзлари 2029 йилгача узайтирилади, ихтиёрий пенсия бадали пулидан акция сотиб олиш мумкин бўлади
4 сентябрь 2023, 20:02

Дивиденд имтиёзлари 2029 йилгача узайтирилади, ихтиёрий пенсия бадали пулидан акция сотиб олиш мумкин бўлади

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига фуқаролар томонидан ихтиёрий пенсия бадаллари ҳисобига акция сотиб олиш, ходимларга ўз корхонаси акцияларини харид қилиш устувор ҳуқуқ бериш, дивидендлар бўйича имтиёзларни 2028 йил охиригача узайтириш кабиларни назарда тутган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Ўзбекистонда ўқувчиларга Қизил китоб совға қилинди
4 сентябрь 2023, 17:47

Ўзбекистонда ўқувчиларга Қизил китоб совға қилинди

Экология вазирлиги томонидан 40 минг нусхада Қизил китоб нашр этилган бўлиб, улар Ўзбекистон бўйлаб мактаб ўқувчиларига «экологик онг ва маданиятни шакллантириш» мақсадида тарқатилмоқда.

«Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди
4 сентябрь 2023, 17:20

«Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди. Ушбу кўкрак нишони билан оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Марказий банкга ўтказилади
4 сентябрь 2023, 16:24

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Марказий банкга ўтказилади

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат унитар корхонаси «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга ўзгартирилади ва унинг устав капиталидаги давлат акциялари пакети Марказий банкка ўтказилади. Шунингдек, «Миллий клиринг маркази» ташкил этилади.

Августда Ўзбекистонда инфляция 0,5 фоизни ташкил этди ва йиллик ҳисобда 9 фоиздан пастлигича қолмоқда
4 сентябрь 2023, 15:28

Августда Ўзбекистонда инфляция 0,5 фоизни ташкил этди ва йиллик ҳисобда 9 фоиздан пастлигича қолмоқда

Август ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда 0,5 фоизлик инфляция қайд этилди, йиллик инфляция эса 9 фоиздан пастлигича қолмоқда. Ўтган ойда тухум, гуруч, гўшт, сут қимматлади, ун, ёғ ва шакар эса арзонлади. Бензин, метан ва пропан нархи ошишда давом этмоқда.

Ўзбекистон Мустақиллик кунига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
4 сентябрь 2023, 15:00

Ўзбекистон Мустақиллик кунига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 3 сентябрь куни Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси ташкил қилинди. Ўзбекистоннинг 16 шаҳридан 100 мингга яқин югурувчилар иштирок этди.

СамДУ Каттақўрғон филиали биноси томининг плитаси қулаб тушди. Жароҳатланганлар бор
4 сентябрь 2023, 14:12

СамДУ Каттақўрғон филиали биноси томининг плитаси қулаб тушди. Жароҳатланганлар бор

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар зали томидан плита қулаб тушди. Университет хабар қилишича, воқеа сабаб икки талаба жароҳатланган.

Оксана Чусовитина Туркиядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди
4 сентябрь 2023, 12:40

Оксана Чусовитина Туркиядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди

Туркияда гимнастика бўйича бўлиб ўтган World Challenge Cup series мусобақасида Оксана Чусовитина олтин, Абдулазиз Мирвалиев кумуш медални қўлга киритди.

Андижондаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинди
4 сентябрь 2023, 12:29

Андижондаги боғчада болаларни урган тарбиячи ишдан олинди

Марҳамат туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болалар танасининг турли қисмларига тарсаки туширгани аниқланди. У лавозимидан озод этилиб, боғча раҳбариятига интизомий чора қўлланди.

«Электроэнергия тарифлари ислоҳоти Ўзбекистон молиясига ижобий таъсир қилади» — Fitch
4 сентябрь 2023, 12:18

«Электроэнергия тарифлари ислоҳоти Ўзбекистон молиясига ижобий таъсир қилади» — Fitch

Ўзбекистон бюджет кўрсаткичлари ёмонлашишининг сабабларидан бири — электр энергияси тарифлари ислоҳоти кейинга қолдирилгани, дея қайд этди Fitch агентлиги. Тўлиқ миқёсдаги энергетика ислоҳоти қанчалик узоққа чўзилса, йил охирида 5,1 фоиз бўлиши кутилаётган бюджет тақчиллиги шунчалик секин пасаяди.

Ҳафта давомида ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади
4 сентябрь 2023, 11:52

Ҳафта давомида ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади

Ўзбекистон ҳудудида ҳафтанинг биринчи ярмида +26…+29 даража, иккинчи ярмида +29…+32 даражагача кўтарилади. Ҳаво асосан ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади. Кечаси ва эрталаб салқин бўлади.

Айрим банкларда доллар курси 12 165 сўмгача кўтарилди
4 сентябрь 2023, 11:22

Айрим банкларда доллар курси 12 165 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 4 сентябрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 040−12 070 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 110−12 165 сўм.

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди
4 сентябрь 2023, 10:29

Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан айрим давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Жойларга чиқиб кўрсатилган хизматлар учун қўшимча бир маралик тўлов ундирилади.

IFC Ўзбекистонга инвестиция қонунчилигини такомиллаштиришга ёрдам беради
4 сентябрь 2023, 10:27

IFC Ўзбекистонга инвестиция қонунчилигини такомиллаштиришга ёрдам беради

Халқаро молия корпорацияси Япония ҳукумати билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳукуматига янги инвестиция қонунчилигини тайёрлашда ёрдам беради. Бунда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсад қилинган.

Тошкентда янги автобус йўналишлари, шунингдек, экспресс йўналишлар ташкил этилди
4 сентябрь 2023, 10:09

Тошкентда янги автобус йўналишлари, шунингдек, экспресс йўналишлар ташкил этилди

Душанбадан Тошкентда еттита янги автобус йўналиши ва энг тиғиз вақтларда ишловчи учта вақтинча экспресс йўналиш ташкил этилди. Август ойи охирида учта йўналиш ҳаракати қисқартирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг