Тошкент вилояти ҳокимининг 2 ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига хизмат машиналари олишга 1,3 млрд сўм ажратилди
15 ноябр 2023, 18:35

Тошкент вилояти ҳокимининг 2 ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига хизмат машиналари олишга 1,3 млрд сўм ажратилди

Зойир Мирзаев ўзининг икки ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига BYD хизмат машиналарини харид қилиш учун 1 млрд 336,5 млн сўм ажратиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Ҳокимлик автотранспортларни алмаштиришга эҳтиёж улардан 5 йилдан ортиқ фойдаланилгани сабабли туғилганини билдирди.

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштириладими?
15 ноябр 2023, 17:37

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштириладими?

Аввалроқ Қонунчилик палатаси ХДП фракцияси дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид қонун лойиҳасини кўриб чиққанини хабар қилганди. «Газета.uz» эътибор қаратгач, палата спикери ўринбосари Одилжон Тожиев жазо енгиллаштирилаётгани ва хабар таҳрирланганини маълум қилди.

Тошкентдаги «Баланд» масжидининг тарихий биноси сақлаб қолинади — ҳокимлик
15 ноябр 2023, 17:24

Тошкентдаги «Баланд» масжидининг тарихий биноси сақлаб қолинади — ҳокимлик

Шайхонтоҳур туманидаги «Баланд» масжидининг тарихий биноси янги қуриладиган масжид билан ўраб олинади. Ҳокимлик бундай «консервация» ёндашувини келгусида тарихий аҳамиятга эга бошқа диний объектларда ҳам қўллаш режалаштирилганини қайд этди.

Kompromatuzb иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди
15 ноябр 2023, 16:56

Kompromatuzb иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Kompromatuzb иши бўйича 7 йилга қамалган Хуршид Далиев ва Сиёвуш Ҳошимовнинг апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилди. Ушбу ажримдан норози тарафлар Олий судга кассация тартибида шикоят бериши мумкин.

Ўзбекистон биринчи хоними Туркияда «Фаластин учун ягона юрак» саммитида иштирок этади
15 ноябр 2023, 15:48

Ўзбекистон биринчи хоними Туркияда «Фаластин учун ягона юрак» саммитида иштирок этади

Истанбулда Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдоған раислигида «Фаластин учун ягона юрак» саммити ўтказилади. Унда қатор давлатлар етакчиларининг рафиқалари, шу жумладан Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳам иштирок этиши ва нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Самарқанд вилоятида «CRIC-21 яшил боғи» ташкил этилди
15 ноябр 2023, 14:58

Самарқанд вилоятида «CRIC-21 яшил боғи» ташкил этилди

БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросига бағишланган сессия иштирокчилари Самарқанд вилоятида 1000 туп кўчат экди. Бу ҳудуд «CRIC-21 яшил боғи» деб номланди.

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон Европага «яшил» энергия экспорт қилишни режалаштирмоқда
15 ноябр 2023, 14:14 1

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон Европага «яшил» энергия экспорт қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон «яшил» энергияни Европага экспорт қилиш лойиҳаси истиқболларини муҳокама қилди. Бунинг учун қўшма корхона ташкил этилиши мумкин. Лойиҳа уч мамлакат иқтисодиёти ва энергетика тизимлари алоқаларини мустаҳкамлайди, деди инвестициялар вазири Лазиз Кудратов.

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда
15 ноябр 2023, 13:02 1

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда

Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Жазо чоралари қатъий белгиланган бўлсада, ушбу тоифадаги жиноятлар сони йилдан йилга кўпайиб бораётгани айтилган.

Исроил Ғазо секторидаги «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида операция бошлади
15 ноябр 2023, 12:54

Исроил Ғазо секторидаги «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида операция бошлади

Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги энг йирик «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида ҲАМАСга қарши ҳарбий операция ўтказмоқда. Исроил аскарлари шифохонага кирган ва тутунли граната отган бўлиши мумкин. Улар касалхонадан ерости бошқарув пости учун қалқон сифатида фойдаланилаётганини айтмоқда. ҲАМАС буни рад этди.

Universalbank ва Humo раҳбарлари — фойдаланувчилар карталаридан пул ўғирлангани ҳақида
15 ноябр 2023, 12:33

Universalbank ва Humo раҳбарлари — фойдаланувчилар карталаридан пул ўғирлангани ҳақида

Universalbank кузатув кенгаши раҳбари Анвар Ирчаев 7 киши карталаридаги пул ўғирлангани бўйича ариза билан мурожаат қилганини таъкидлади. Гап 300 млн сўм ҳақида кетмоқда. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари пул ўтказилган карталар фойдаланувчиларини аниқламоқда. Humo раҳбари ҳам вазиятга изоҳ берди.

ССВ «Антиструмин» воқеаси «передозировка» эканини 100 фоиз тан олади — Амрилло Иноятов
15 ноябр 2023, 12:24

ССВ «Антиструмин» воқеаси «передозировка» эканини 100 фоиз тан олади — Амрилло Иноятов

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов сентябрда болалар йод таркибли «Антиструмин» дорисидан оммавий заҳарлангани ҳақида гапириб, препаратни беришда доза ошириб юборилганини тан олди. Аввалроқ унинг ўринбосари Элмира Боситхонова ҳолат сабаби дори эмас, ЎРВИ бўлиши мумкинлигини билдирганди.

«Кўмир таъминот» Тошкент вилояти бошлиғи $50 минг пора олишда гумонланмоқда
15 ноябр 2023, 12:02

«Кўмир таъминот» Тошкент вилояти бошлиғи $50 минг пора олишда гумонланмоқда

«Кўмир таъминот» корхонасининг Тошкент вилояти филиали бошлиғи 50 минг доллар пора олишда гумонланмоқда. У фуқарога ишга киришда ёрдам бериш учун пул олаётганда ушланди. Шунингдек, корхонанинг Самарқанддаги омборлари мудирлари 2 минг тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилгани аниқланди.

Самарқанд вино комбинатида қалбаки акциз маркали 631,7 млн сўмлик алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани аниқланди
15 ноябр 2023, 11:46

Самарқанд вино комбинатида қалбаки акциз маркали 631,7 млн сўмлик алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани аниқланди

«Ховренко» номидаги Самарқанд вино комбинатида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани аниқланди. Тадбир якунида жами 631,7 млн сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

«Менинг биринчи уйим» дастури доирасида қандай имтиёз ва субсидиялар бериш таклиф этилмоқда?
15 ноябр 2023, 11:21

«Менинг биринчи уйим» дастури доирасида қандай имтиёз ва субсидиялар бериш таклиф этилмоқда?

«Менинг биринчи уйим» дастури бўйича президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Имтиёзли уйлар сўнгги 5 йилда уй-жойга эгалик қилмаган оилаларга 20 йил муддатга бўлиб тўлаш шартида сотилиши, ойлик тўловнинг бир қисмини қоплаш учун 5 йил давомида ҳар ой 1 млн сўм субсидия ажратилиши кутилмоқда.

Россияга экспорт қилинган атиргуллар ҳашарот билан зарарлангани аниқланди
15 ноябр 2023, 10:49

Россияга экспорт қилинган атиргуллар ҳашарот билан зарарлангани аниқланди

Россиянинг Иркутск вилоятига Зангиотадан экспорт қилинган 3150 дона атиргул тамаки оққаноти ҳашароти билан зарарлангани аниқланди. Тадбиркор уларни фитосанитар рухсатномасисиз жўнатган, «Росселхознадхор» эса олиб киришга рухсат бермаган. Гуллар ўша ерда ёқиш йўли билан йўқ қилинган.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Равшан Усмонов Лондонга етиб келди
15 ноябр 2023, 09:53

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси Равшан Усмонов Лондонга етиб келди

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланган Равшан Усмонов Лондонга етиб келди. У 2018 йилдан шу вақтгача Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлиб ишлаган.

QIWI Uzbekistan иловаси 18 декабрдан ишламайди
15 ноябр 2023, 09:45

QIWI Uzbekistan иловаси 18 декабрдан ишламайди

18 декабрдан QIWI Uzbekistan иловаси фаолияти тўхтайди. Компания фойдаланувчилардан Uzcard ва HUMO карталарига пул ўтказиб олишини сўради. Хизмат илованинг ёпилишини Ўзбекистон Марказий банки томонидан халқаро пул ўтказмаларига жорий этилган тақиқдан кейинги чекланган функционаллик билан изоҳлади.

Chevrolet Onix нархи кескин ошди
15 ноябр 2023, 09:15 1

Chevrolet Onix нархи кескин ошди

UzAuto Motors Chevrolet Onix`нинг бешта позицияси нархини сезиларли даражада оширди. Энди энг арзон Onix 149 млн сўм ўрнига 177 млн сўмдан сотилмоқда. Компания нархларнинг ошиши сабабларини очиқламади.

Ўзбекистонга газ етказиб берилиши Россиядаги газ қувурларига босимни оширди
15 ноябр 2023, 09:07

Ўзбекистонга газ етказиб берилиши Россиядаги газ қувурларига босимни оширди

Ўзбекистонга газ етказиб бериш бошланиши билан «Газпром» Россия газ транспорти тизимидаги оқимларни қайта конфигурация қилиш, шунингдек, мамлакатдаги ерости газ сақлаш тизими ишини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди, деди «Газпром ПХГ» бош директори Игорь Сафонов.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбарига нисбатан иккита янги жиноий иш қўзғатилди
14 ноябр 2023, 22:10

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбарига нисбатан иккита янги жиноий иш қўзғатилди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Карим Масимовга нисбатан йирик миқдорда пора олиш ва жиноий йўллар билан топилган пулларни ювишда гумонланиб, иккита янги жиноий иш очилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг