Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида Kompromatuzb иши бўйича судланувчилар — Хуршид Далиев, Сиёвуш Ҳошимов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан келтирилган апелляция шикоятлари кўриб чиқилди.

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг «Газета.uz»га хабар беришича, Тошкент шаҳар судининг 14 ноябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 26 сентябрдаги ҳукмининг Далиев ва Хашимовга оид қисми ўзгаришсиз, келтирилган шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

«Ушбу ажримдан норози тарафлар жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига мувофиқ Олий судга кассация тартибида шикоят бериш ёки протест келтиришга ҳақлидир», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Kompromatuzb Telegram каналига алоқадор журналистлар — Human.uz директори Хуршид Далиев ва «Ўзбекнефтгаз» собиқ матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов 7 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Бандлик вазирлигининг собиқ матбуот котиби Мавжуда Мирзаевага эса 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.