Сербиянинг бир нечта шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди
9 июл 2020, 15:34

Сербиянинг бир нечта шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди

8 июль куни кечқурун Сербияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойиш иштирокчилари, бир неча минг киши, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан ва хукуматнинг коронавирус тарқалишига қарши олиб бораётган ҳаракатларидан норозилигини билдирди.

«Бизда ётоқ-жойлар ва дори-дармонлар захираси етарли» — Хабибулла Оқилов
9 июл 2020, 14:27

«Бизда ётоқ-жойлар ва дори-дармонлар захираси етарли» — Хабибулла Оқилов

Коронавирусга қарши кураш штабининг вакили Хабибулла Оқиловнинг аниқлик киритишича, Ўзбекистонда дори-дармонлар ва ётоқ-жойлар захираси етарли, аммо агар ҳозирги кунлик ўсиш кўрсаткичи сақланиб қолса, улар етарли бўлмаслиги мумкин.

Коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан аввалроқ кириб келгани эҳтимоли истисно қилинмади
9 июл 2020, 13:35

Коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан аввалроқ кириб келгани эҳтимоли истисно қилинмади

«Ўзбекистон ҳудудида биринчи бемор 15 мартда қайд этилди. Бироқ касаллик мамлакатимизга ундан аввал ҳам кириб келган бўлиши ҳам мумкинлигини инкор этмаймиз» — Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков.

Саид-Абдулазиз Юсупов озодликка чиқди
9 июл 2020, 13:26

Саид-Абдулазиз Юсупов озодликка чиқди

2019 йили фирибгарликда айбланиб қамоққа олинган Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи Саид-Абдулазиз Юсупов озод этилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноий иш тўлиқ тўхтатилди.

Ўзбекистон шаҳарларида зилзила қайд этилди
9 июл 2020, 12:10

Ўзбекистон шаҳарларида зилзила қайд этилди

Эпицентри Тожикистонда бўлган зилзила Тошкент ва бошқа ҳудудларда ҳам сезилди. Пойтахтдаги ер ости силкинишлари кучи 3 бални ташкил этди.

Қамчиқда Isuzu жарликка ағдарилиб кетди, икки киши ҳалок бўлди
9 июл 2020, 12:04

Қамчиқда Isuzu жарликка ағдарилиб кетди, икки киши ҳалок бўлди

Наманган вилоятининг Поп туманида Isuzu юк машинаси йўл четидаги жарга ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.

Коронавирус беморлари сони 11259 нафарга етди (+167)
9 июл 2020, 10:27

Коронавирус беморлари сони 11259 нафарга етди (+167)

Коронавирус беморлари сони 167 нафарга ортиб, жами 11259 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида, Тошкент шаҳрида, Фарғона, Қашқадарё, Наманган ва Жиззах вилоятларида қайд этилди. Шундан 72 нафари аҳоли орасида.

Қайси транспорт воситаларига чекловлар қўлланмайди — рўйхат
9 июл 2020, 10:13

Қайси транспорт воситаларига чекловлар қўлланмайди — рўйхат

Автотранспорт ҳаракати учун белгиланган чекловлар айрим тоифадаги транспорт воситаларига татбиқ этилмайди. Баъзи ҳолларда, махсус рухсатномасиз (стикерсиз) автотранспорт воситасининг ҳаракатига рухсат берилади.

Коронавирус беморлари орасида яна икки нафар ўлим ҳолати қайд этилди
9 июл 2020, 10:10

Коронавирус беморлари орасида яна икки нафар ўлим ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус беморлари орасида икки нафар ўлим ҳолати қайд этилди. Бухоро вилоятида 40 ёшли Афғонистон фуқароси, Тошкент шаҳрида 83 ёшли онахон вафот этишган.

Автотранспортнинг ҳаракатланиш вақти чекланди
9 июл 2020, 09:45

Автотранспортнинг ҳаракатланиш вақти чекланди

10 июлдан бошлаб автотранспорт воситаларида стикерсиз муайян вақтида (07.00 дан — 10.00 гача, 17.00 дан — 20.00 гача) рухсат берилади. Вилоятлараро қатнов тўхтатилади (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасидаги қатновлар бундан мустасно). Жамоат транспорти фаолияти ҳам тўхтатилади, стикерлар кучини йўқотмайди.

Кун давомида рекорд даражада — 422 кишида коронавирус аниқланди
9 июл 2020, 00:05

Кун давомида рекорд даражада — 422 кишида коронавирус аниқланди

8 июль куни коронавирус инфекциясига чалинганлар, даволанганлар ва ўлим кўрсаткичлари рекорд натижани қайд этди.

COVID-19: 45-ўлим Тошкентда қайд этилди
8 июл 2020, 23:50

COVID-19: 45-ўлим Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 45 нафарга етди. Тошкентда 72 ёшли аёл COVID-19 асоратларидан оламдан ўтди.

«Биз уларни, албатта, қайтарамиз». Президент — чегараларда қолиб кетган ўзбекистонликлар ҳақида
8 июл 2020, 23:40

«Биз уларни, албатта, қайтарамиз». Президент — чегараларда қолиб кетган ўзбекистонликлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон ва Россия-Қозоғистон чегараларида қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтаришга ваъда берди. Аввалроқ чегараларда 5000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг қолиб кетгани хабар қилинган эди.

Нукус ва Навоийда коронавирус беморлари вафот этди
8 июл 2020, 23:21

Нукус ва Навоийда коронавирус беморлари вафот этди

Қорақалпоғистонда 56 ёшли аёл, Навоийда 52 ёшли эркак коронавирус сабабли ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 44 нафарга етди.

Президент СЭС ва ўт ўчириш хизматининг «тушунарсиз» талабларига изоҳ берди
8 июл 2020, 21:58

Президент СЭС ва ўт ўчириш хизматининг «тушунарсиз» талабларига изоҳ берди

Тадбиркорлар карантин қоидаларига амал қилишда санитария ва ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан тушунарсиз ва бир-бирига зид талабларга дуч келмоқда, дея маълум қилди президент.

Қозоғистонда 13 июль мотам куни деб эълон қилинди
8 июл 2020, 20:56

Қозоғистонда 13 июль мотам куни деб эълон қилинди

13 июль Қозоғистонда коронавирус қурбонлари учун миллий мотам куни деб эълон қилинди. Сўнгги кунларда мамлакатда вафот этганлар сони бўйича рекордлар қайд этилмоқда.

«Жойларда „яшил“, „сариқ“ ва „қизил“ ҳудуд тамойили тўлиқ ишламаяпти» — президент
8 июл 2020, 20:37

«Жойларда „яшил“, „сариқ“ ва „қизил“ ҳудуд тамойили тўлиқ ишламаяпти» — президент

Президент жойларда «яшил», «сариқ» ва «қизил» ҳудуд тамойили тўлиқ ишламаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, аҳоли орасида карантин чораларига енгил қараш, жумладан, ниқобларни нотўғри тақиш, қўл бериб кўришиш ва оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари учрамоқда. «Бундай хатарли офатга асло бепарво қараб бўлмайди», — деди давлат раҳбари халққа мурожаат қилар экан.

Россия-Қозоғистон чегарасида 2000 ўзбекистонлик йиғилди
8 июл 2020, 18:56

Россия-Қозоғистон чегарасида 2000 ўзбекистонлик йиғилди

Россия-Қозоғистон чегараси яқинида уйларига автомобилларда қайтмоқчи бўлган 2000 нафар ўзбекистонлик йиғилди. Ўзбекистон ТИВ карантин чоралари кучайтирилган Қозоғистон орқали келиш фуқаролар саломатлиги учун хавф туғдиришини маълум қилди.

Ўзбекистон илк бор «Рақобатбардош саноат унумдорлиги» индексига киритилди
8 июл 2020, 18:34

Ўзбекистон илк бор «Рақобатбардош саноат унумдорлиги» индексига киритилди

Ўзбекистон биринчи маротаба «Рақобатбардош саноат унумдорлиги» индексига киритилиб, 152 та мамлакат орасида 92-ўринни, МДҲ давлатлари орасида эса 5-ўринни эгаллади. Энг юқори ўринларни Германия, Хитой ва Жанубий Корея давлатлари банд этди.

1 октябрдан давлат корхоналарини ташкил этишга чекловлар қўйилади
8 июл 2020, 18:08

1 октябрдан давлат корхоналарини ташкил этишга чекловлар қўйилади

Президент мамлакатда рақобат муҳитини ривожлантириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. 1 октябрдан бошлаб беш ёки ундан ортиқ хусусий компаниялар мавжуд бўлган бозорларда давлат корхоналарини ташкил этишга йўл қўйилмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг