8 июль куни Ўзбекистонда 422 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, умумий кўрсаткич 11092 тага етди. Бу ҳақда «Коронавирус инфо» Телеграм-канали Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда хабар қилди.

Янги ҳолатларнинг 295 таси карантин муассасаларида, 127 таси аҳоли орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 249 нафар фуқаро соғайиб, янги рекорд қайд этилди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 11092 нафар бемордан 7060 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3987 нафар бемордан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда.