Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев 13 июлни Қозоғистонда коронавирус қурбонлари учун миллий мотам куни деб эълон қилди, дея хабар берди Tengrinews.kz.

«Мен 13 июлни пандемия қурбони бўлган қозоғистонликлар учун мотам куни деб эълон қилишга қарор қилдим. Ишонаманки, ушбу кун қаерда бўлмайлик, ҳар биримиз у бизни тарк этганларни хотирлаймиз», — деди Токаев.

Қозоғистон президенти барча ватандошларни қозоғистонликларнинг бошига тушган синовлар олдида қатъиятли, хотиржам ва масъулиятли бўлишга чақирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 264 нафарга етди. Умумий касаллик кайд этилган ҳолатлар сони еса 51 мингдан ошган.