Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди
15 сентябрь 2020, 11:34

Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Коронавирус ҳолатлари сони 48 мингтага яқинлашди
15 сентябрь 2020, 00:28

Коронавирус ҳолатлари сони 48 мингтага яқинлашди

14 сентябрь куни Ўзбекистонда 572 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Жами аниқланган COVID-19 ҳолатлари сони 48 мингтага яқинлашди.

UNG компанияси Аи-92 бензини нархини арзонлаштирмоқда
14 сентябрь 2020, 22:31

UNG компанияси Аи-92 бензини нархини арзонлаштирмоқда

15 сентябрдан бошлаб UNG АЁҚШларида импорт ва маҳаллий Аи-92 бензини нархи 5500 сўмга қадар арзонлаштирилади.

ИИО ходимларининг ҳаво шарлари сотувчиларидан уларни тортиб олиб, учириб юборганига изоҳ берилди
14 сентябрь 2020, 22:15

ИИО ходимларининг ҳаво шарлари сотувчиларидан уларни тортиб олиб, учириб юборганига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент ИИББ ходимларининг кўча сотувчиларидан ҳаво шарларини тортиб олиб, уларни осмонга учириб юбораётгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ буни шарларнинг ёнувчи газ билан тўлдирилгани, улар портлаган тақдирда, атрофдагиларга зарар етказиши мумкинлиги билан изоҳлади.

Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимининг асосий йўналишлари белгиланди
14 сентябрь 2020, 21:47

Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимининг асосий йўналишлари белгиланди

Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимининг 6 та асосий йўналиши белгиланди. Хусусан, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамланади, меҳнат мигрантлари молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватланади, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиёти кенгайтирилади.

Хорижга ишлашга кетаётган кам таъминланган оилалар аъзоларига 10 млн сўмгача микроқарз берилади
14 сентябрь 2020, 21:02

Хорижга ишлашга кетаётган кам таъминланган оилалар аъзоларига 10 млн сўмгача микроқарз берилади

Хорижга ишга кетаётган кам таъминланган оилалар аъзоларига бир йил муддатга 10 млн сўмгача миқдорда микроқарзлар берилади. Микроқарз фоиз ставкасининг 14 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади. Шунингдек, 446 минг сўм (40 долл) бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу мақсадларга 4,1 млрд сўм маблағ ажратилади.

Ташкилий равишда хорижда ишлашга кетаётганлар мажбурий касб-ҳунарга ўқитилади
14 сентябрь 2020, 20:53

Ташкилий равишда хорижда ишлашга кетаётганлар мажбурий касб-ҳунарга ўқитилади

1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни, ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий қилинмоқда.

Электр ва газ истеъмоли ҳисобини юритиш ва назорат қилиш бўйича онлайн тизим яратилади
14 сентябрь 2020, 20:45

Электр ва газ истеъмоли ҳисобини юритиш ва назорат қилиш бўйича онлайн тизим яратилади

Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича яхлит онлайн тизим яратилади. Бу мақсадлар учун қарийб 1,2 миллиард доллар маблағ йўналтирилмоқда. «Бу маблағларнинг натижадорлиги ва қайтими фақатгина ҳисоблагичларни ўрнатиш билан ҳал бўлиб қолмайди. Истеъмолчи сарф қилган энергия ресурси ҳажмини билиш билан тизимдаги йўқотишлар ва ўғирликларга чек қўйиб бўлмайди», — дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев.

Суд Korean and Migrations бандлик агентлиги иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарди
14 сентябрь 2020, 20:18

Суд Korean and Migrations бандлик агентлиги иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарди

Korean and Migrations мансабдорлари, шунингдек, хусусий бандлик агентлиги фаолияти билан алоқадор бошқа шахслар фирибгарлик ва қалбакилаштиришда айбдор деб топилди. Агентлик директори ва Наманган вилоят филиали бошлиғига 9 йилдан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 сентябрь 2020, 19:56

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жаҳон нефть истеъмолининг кескин камайиши, Россияда чет эллик фуқаролар учун янги талаблар, Исроилда янги карантин чоралари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Бир кунда содир бўлган бешта ЙТҲда тўққиз киши вафот этди
14 сентябрь 2020, 19:23

Бир кунда содир бўлган бешта ЙТҲда тўққиз киши вафот этди

ЙҲХББ 13 сентябрь куни бешта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берди. Бахтсиз ҳодисалар натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.

Мутахассис мактаб ўқувчилари иммунитети кучсизланишининг сабаблари тўғрисида
14 сентябрь 2020, 19:06

Мутахассис мактаб ўқувчилари иммунитети кучсизланишининг сабаблари тўғрисида

Мактаб ўқувчиларининг иммунитети заиф бўлишининг сабаблари нимада, болалар учун соғлом уйқу ва овқатланиш рациони қай тартибда бўлиши керак? Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедованинг тавсиялари.

Республика наркология марказига директор тайинланди
14 сентябрь 2020, 16:43

Республика наркология марказига директор тайинланди

Саидахон Мирраҳимова Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилоят кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ёсихидэ Суга Япония янги бош вазири бўлиши маълум бўлди
14 сентябрь 2020, 14:57

Ёсихидэ Суга Япония янги бош вазири бўлиши маълум бўлди

Япониянинг яқинда истеъфога чиққан бош вазири Синдзо Абэнинг ўрнига унинг яқин шерикларидан бири, ҳукумат бош котиби Ёсихиде Суга ушбу лавозимни эгаллаши маълум бўлди. Ёсихидэ Суга депутатлар томонидан мамлакатда ҳукмрон Либерал-демократик партиясининг раҳбари этиб сайланди.

ФВВнинг икки ходими коронавирус асоратларидан вафот этди
14 сентябрь 2020, 14:45

ФВВнинг икки ходими коронавирус асоратларидан вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги икки нафар ходим коронавирус асоратларидан вафот этди. Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Д.Жаббаров 12 сентябрь куни, Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник К.Акимов 14 сентябрь куни оламдан ўтган.

Дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади — ЖССТ
14 сентябрь 2020, 14:15

Дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади — ЖССТ

Ҳар йили дунёда 800 минг киши ўз жонига қасд қилади — бу ҳар 40 сонияда битта ҳолат дегани. Деярли 80% ҳолатлар даромад даражаси кам ва ўртача бўлган мамлакатларга тўғри келади. ЖССТ Бутунжаҳон ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш куни муносабати билан бу борада мамлакатларга берилган тавсияларни эслатиб ўтди.

Жума кунигача ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда
14 сентябрь 2020, 13:42

Жума кунигача ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда

Чоршанба кунидан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳароратнинг пасайиши, шамол тезлигининг кучайиши ва қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шанба кунигача кундузги ҳарорат 27 даража атрофида бўлади.

Икки нафар эркакни дўппослаган қиз бўйича қўзғатилган жиноят иши тугатилди
14 сентябрь 2020, 13:29

Икки нафар эркакни дўппослаган қиз бўйича қўзғатилган жиноят иши тугатилди

Наманганда икки нафар эркакни дўппослаган қизга нисбатан очилган жиноят иши тугатилди. Гулсанам Алижонованинг муқаддам судланмаганлиги, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги, Ёшлар иттифоқи кафиллигини инобатга олиб, жиноят ишини тугатишга қарор қилинди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
14 сентябрь 2020, 13:03

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ миллий валютасининг расмий курси 21 сўмга қимматлаб, жами 10 295 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бир оз кўтарилди.

ДТМ тест натижаларини эълон қилишдаги техник хатолик ҳақида хабар берди
14 сентябрь 2020, 12:29

ДТМ тест натижаларини эълон қилишдаги техник хатолик ҳақида хабар берди

Давлат тест маркази баъзи абитуриентларнинг тест натижаларини эълон қилишда техник хатога йўл қўйилганини тан олди. Ҳозирда муаммо бартараф қилинган ва натижалар янгиланган, дея аниқлик киритди ДТМ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг