British Petrolium нефтга бўлган жаҳон талабининг кескин пасайишини башорат қилди

Британиянинг BP энергетика компанияси нефтга бўлган талабнинг доимий ўсиш даври тугаганлигини ва нефть маҳсулотларининг истеъмоли яқин 30 йил ичида қайта тикланмаслигини тахмин қилмоқда. Компания йиллик ҳисоботида нефть бозори ривожланишининг учта сценарийси моделлаштирилган. Биринчи сценарий бўйича ҳозирги тенденциялар ўзгаришсиз қолади ва 2050 йилга келиб нефть истеъмоли 10 фоизга камаяди. Иккинчи сценарийда, ишлаб чиқарувчилар учун иссиқхона чиқиндилари нархини оширадиган чоралар кўрилади ва 2050 йилга келиб нефтга бўлган талаб 55 фоизга пасаяди. Учинчи сценарий бўйича, иқлим ўзгаришига бўлган жаҳон сиёсати кучайтирилиб нефть истеъмоли 30 йилдан сўнг 80 фоизга камайиши мумкин. Шу билан бирга, келгуси бир неча йил ичида талабнинг тикланиши BPнинг фақат биринчи сценарийси бўйича кутилмоқда. — British Petrolium

Исроилда коронавирус туфайли уч ҳафталик карантин жорий этилади

Фото: middle-east-online.com

Исроил ҳукумати COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун уч ҳафталик карантин чораларини жорий этишга қарор қилди. Мактаблар 18 сентябрдан бошлаб ёпилади. Ресторанлар, меҳмонхоналар, спорт заллари ва сузиш ҳавзалари фаолияти тўхтатилади. Исроилликлар уйдан 500 метр дан ошмайдиган масофада юришга рухсат этилади. — Газета.uz

Саудия Арабистони халқаро парвозларга қўйилган чекловларни бекор қилмоқда

Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги 15 сентябрь кунидан бошлаб халқаро парвозлар қисман тикланишини эълон қилди. Форс кўрфази фуқаролари ва Саудия Aрабистонида амалдаги яшаш учун рухсатномалари ёки визалари бўлган шахслар, вирусни юқтирмаган бўлса, қиролликка кириш ҳуқуқига ега бўлади, дейилади вазирликнинг расмий баёнотида. Саудия Aрабистони ҳукумати ва ҳарбий амалдорлари, элчихоналари, талабалари ва даволанишга муҳтож бўлган бошқа «истисно тоифалар» дан одамлар ҳам кириш ҳуқуқига ега бўладилар — France 24

Чет эллик фукаролар Россияга кириш учун бармоқ изларини топширишлари шарт бўлади

Россия ички ишлар вазирлиги мигрантлар тўғрисидаги янги қонун концепциясини ишлаб чиқди, унда чет элликларнинг мамлакатга кириши учун бармоқ изларини олиш талаб қилинади. Қонунга кўра, Россия ҳудудига киришни истаган чет элликлар учун дактилоскопия (бармоқ изларини олиш) ва уларни расмга тушириш кўзда тутилган. Чет эл фуқароларини идентификациялаш терростик таҳдиднинг олдини олиш ва миграция назоратини янада пухта амалга ошириш учун қилинмоқда, дейилади баёнотда. Чет элликларнинг бармоқ излари тўғридан-тўғри Россиянинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик идораларида олинади. — РИА Новости

Ёсихида Суга Япония янги бош вазири бўлиши кутилмоқда

Фото: Eugene Hoshiko / Bloomberg

Япониянинг яқинда истеъфога чиққан бош вазири Синдзо Абэнинг ўрнига унинг яқин шерикларидан бири, ҳукумат бош котиби Ёсихиде Суга ушбу лавозимни эгаллаши маълум бўлди. Ёсихидэ Суга мамлакатда ҳукмрон Либерал-демократик партиясининг раҳбари этиб сайланди. — Газета.uz

Арманистон ҳукумат вакили Озарбайжон ва Туркиянинг ҳарбий тайёргарлик кўраётганлигини таъкидлаб ўтди

Фото: Арманистон ташқи ишлар вазири Зограб Мнацаканян // mfa.am

Арманистон ташқи ишлар вазири Зограб Мнацаканян Туркия ва Озарбайжон давлатлари фаол ҳарбий тайёргарлик кўраётганлигини таъкидлади. Вазирнинг сўзларига кўра, Анқара ва Боку қуролли кучларни бирлаштирмоқда, вазир уларнинг терростик гуруҳлардан фойдаланганликлари ҳақида маълумотлар борлигини ҳам айтди. Бундай ҳаракатларни Арманистон ҳукумати минтақавий барқарорликка хавф туғдирувчи омиллардан бири эканлигини таъкидлади. — lenta.ru

Sony «PlayStation 5» тақдимот санасини эълон қилди

Фото: playstation.com

PlayStation 5 тақдимот маросими 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бўлиб ўтади. Онлайн тақдимот 40 дақиқа давом этиб, Sony нинг Twitch ва YouTube платформаларида намойиш этилади. Sony вакиллари ушбу маросимда мавжуд бўлган ва келажакда чиқариладиган ўйинларни яна бир бор намойиш қилмоқчи эканлигини таъкидлади. Шунингдек, PS5 нинг баъзи тафсилотлари ошкор этилиши айтилган. — Playstation.com