1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни, ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 14 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида сўз боради.

Ҳужжатга кўра, буни амалга ошириш учун 13 та «Ишга марҳамат» мономарказлари, 30 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари,11 та Тошкент шаҳри туманларидаги қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳамда 136 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларига қўшимча равишда қуйидагилар:

  • 13 та коллеж ва 13 та техникумда (жами йиллик қуввати 20,2 минг ўқувчи) меҳнат мигрантлари учун қисқа муддатли (3 ойгача) касб-ҳунар
    ва чет тилларига ўқитиш курслари
    ташкил этилади;
  • қисқа муддатли курсларнинг ўқув дастурлари хорижий йирик
    иш берувчиларнинг
    (Россиянинг «НИПИГАЗ» АЖ, «Renaissance Heavy Industries», Б.Т.К ГРУП, Туркиянинг «ANT YAPI», «Tayga Grupp», БААнинг «Tadbeer» ташкилотлари) талабларига мослаштирилади;
  • хорижий йирик иш берувчилар ва хусусий бандлик агентликлари билан алоқалар ўрнатилади ҳамда қисқа муддатли курсларда улар учун зарур бўлган касблар бўйича малакали мутахассислар тайёрланади;
  • Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли курсларга хориждаги йирик корхоналарнинг малакали мутахассислари ва етакчи таълим муассасаларининг педагог кадрларижалб қилинади;

5)2021 йил 1 январга қадар қуйидагилар ташкил этилади:

  • Япония иш берувчилари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида «Япон тили ва касбий малака» тест маркази;
  • Россия Федерациясининг Пайвандчилик назорати миллий агентлиги билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида пайвандчилар мактаби;
  • Бирлашган Араб Амирликларининг рекрутинг «Тadbeer» марказлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида хизмат соҳасида фаолият кўрсатадиган ишчиларни тайёрлаш ўқув маркази;
  • Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбга тайёрлаш ўқув марказлари;