Мактаб ўқувчилари билимини баҳолаш бўйича PISA тадқиқотларида иштирок этиш Ўзбекистонга нима беради
14 сентябрь 2020, 10:07

Мактаб ўқувчилари билимини баҳолаш бўйича PISA тадқиқотларида иштирок этиш Ўзбекистонга нима беради

2022 йилда Ўзбекистондаги таълим сифати халқаро PISA дастури доирасида баҳоланади. Россиялик мутахассис Галина Ковалева Ўзбекистон таълим сифатини баҳолашга тайёргарлик кўришда қандай ёрдам кўрсатилаётгани, постсовет таълим тизимлари томонидан олинган «ўртача кўрсаткичдан паст» натижалар ва қандай баҳолаш натижаларини кутиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

12 сентябрь куни Ўзбекистонда 578 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди
13 сентябрь 2020, 00:17

12 сентябрь куни Ўзбекистонда 578 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди

12 сентябрь куни Ўзбекистонда 578 кишининг коронавирусга чалингани тасдиғини топди. Жами ҳолатлар эса 46 850 тага етди. Айни пайтда Ўзбекистон аниқланган ҳолатлар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида тўртинчи, дунёда 57-ўринни эгаллаб турибди.

Рустам Жўраев Қўл жанги федерациясига раҳбар этиб сайланди
12 сентябрь 2020, 16:47

Рустам Жўраев Қўл жанги федерациясига раҳбар этиб сайланди

Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Škoda Kodiaq октябрь ойида Ўзбекистон бозорига сотувга чиқади
12 сентябрь 2020, 13:26

Škoda Kodiaq октябрь ойида Ўзбекистон бозорига сотувга чиқади

Škoda бренди Ўзбекистон бозорига етти кишилик Kodiaq кроссовери билан кириб келмоқда. Россиядаги заводда ишлаб чиқарилган автомобилни харидорларга октябрдан етказиб бериш бошланади.

Уйда тайёрлаймиз: котлет ва гарнирлар
12 сентябрь 2020, 10:30

Уйда тайёрлаймиз: котлет ва гарнирлар

Энг сара котлетлар ва уларга мазали гарнирларни Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.

Кун давомида 593 та коронавирус ҳолати аниқланди
11 сентябрь 2020, 23:56

Кун давомида 593 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 593 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 46,2 мингдан ошди.

Ёшлар анъанавий гиёҳванд моддалар ўрнига психотроп таблеткаларни истеъмол қилишга ўтмоқда
11 сентябрь 2020, 22:57

Ёшлар анъанавий гиёҳванд моддалар ўрнига психотроп таблеткаларни истеъмол қилишга ўтмоқда

Ўзбекистонда ёшлар анъанавий гиёҳванд моддалардан воз кечиб, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар истеъмолига ўтмоқда, дея маълум қилди ички ишлар вазири ўринбосари. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда қарийб 5900 нафар гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи ёшлар рўйхатга олинган. Уларнинг катта қисми Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида.

Хотин-қизлар ва журналистларга нисбатан судлов механизми эркаклар ва амалдорларга қараганда тезкор ва шиддатлироқ — Саида Мирзиёева
11 сентябрь 2020, 19:19

Хотин-қизлар ва журналистларга нисбатан судлов механизми эркаклар ва амалдорларга қараганда тезкор ва шиддатлироқ — Саида Мирзиёева

«Хотин-қизлар ва журналистларга нисбатан судлов механизми тезкор ва шиддатли бўлиб, бор кучи билан ишлаётганини кўриш мен учун оғир. Эркаклар ва амалдорларга келганда бу тизим кўпинча тўхтаб қолади», — деди Саида Мирзиёева. У ўғил фарзандли бўлгани ва исми Шавкатжон эканини маълум қилди.

11 сентябрдан Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар тикланди
11 сентябрь 2020, 18:02

11 сентябрдан Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар тикланди

11 сентябрдан Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар расман тикланди. Air Astana авиакомпаниясининг Олмаота — Тошкент — Олмаота рейси самолёти Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортига келиб қўнди.

Бир қатор ҳудудларнинг чегаралари ўзгартирилди
11 сентябрь 2020, 17:49

Бир қатор ҳудудларнинг чегаралари ўзгартирилди

Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт, Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманларини ташкил этиш тўғрисидаги Олий Мажлис Сенати қарорлари тасдиқланди.

Машҳур хонанданинг вояга етмаган қизни зўрлагани ҳақидаги хабар бўйича баёнот берилди
11 сентябрь 2020, 17:22

Машҳур хонанданинг вояга етмаган қизни зўрлагани ҳақидаги хабар бўйича баёнот берилди

Бош прокуратура машҳур хонанданинг вояга етмаган қизни зўрлаб, номусига теккани ҳақидаги хабар бўйича баёнот берди. Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарори бекор қилиниб, қўшимча текширув ҳаракатларини олиб бориш белгиланди.

Суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади
11 сентябрь 2020, 17:01

Суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади

Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 291-моддасига киритилаётган ўзгартишни маъқуллади. Унга кўра, қонун кучга киргач, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади.

Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади
11 сентябрь 2020, 13:56

Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилмоқда. Уларнинг 100 мингдан ортиғи 16 ёшгача бўлган болалардир. Сенат маъқуллаган қонунга кўра, эндиликда ногиронлиги бўлган шахслар таълим олиш, даволаниш ва бошқа масалаларда қатор имтиёзларга эга бўлади.

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади
11 сентябрь 2020, 13:35

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда. Фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 27−32 даража атрофида бўлади.

Навальнийнинг заҳарланиши. Бу ҳақда нималар маълум?
11 сентябрь 2020, 13:07

Навальнийнинг заҳарланиши. Бу ҳақда нималар маълум?

20 август куни россиялик мухолифатчи, коррупцияга қарши курашиш жамғармаси асосчиси Алексей Навальний оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган эди. 22 август куни кома ҳолатида бўлган сиёсатчи Берлиндаги «Шарите» клиникасига олиб келинди. Кейинчалик эса сиёсатчининг «Новичок» деб номланувчи модда билан заҳарлангани аниқланди. Ҳозирда сиёсатчи ўзига келган. Воқеалар ривожи — «Газета.uz» нигоҳида.

Торғоқ қушлари яна Ўзбекистонга учиб келди
11 сентябрь 2020, 12:49

Торғоқ қушлари яна Ўзбекистонга учиб келди

Сентябрь ойининг бошидан бери Қашқадарёдаги Талимаржон сув омбори ҳудудида ҳар куни 2000 дан ортиқ торғоқ қушларини кузатиш мумкин. Улар — бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган дунёдаги энг ноёб қушлардандир. Ўзбекистон Қушларни муҳофаза қилиш жамияти мавсумий қушлар қўриқхонасини яратиш зарурлигини таъкидламоқда.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун «тўсиқсиз муҳит»ни шакллантиришимиз лозим — Сенат раиси
11 сентябрь 2020, 12:08

Ногиронлиги бўлган шахслар учун «тўсиқсиз муҳит»ни шакллантиришимиз лозим — Сенат раиси

Сенат «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонунни маъқуллади. Парламент юқори палатаси раиси Танзила Нарбаева мазкур йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган жиҳатларга урғу берди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Москвада ШҲТ ТИВК йиғилишида иштирок этди
11 сентябрь 2020, 11:51

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Москвада ШҲТ ТИВК йиғилишида иштирок этди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Учрашув якунлари бўйича делегациялар раҳбарларини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди.

Санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳаси концепцияси тасдиқланди
11 сентябрь 2020, 11:41

Санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳаси концепцияси тасдиқланди

Ҳукумат комиссияси япониялик архитектор Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган Санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳаси концепциясини тасдиқлади. Музейга ажратилган қўшимча ҳудудда янги кўргазма галереяси қурилади. Мавжуд бинонинг томида эса янги ва эски биноларни улаш учун хизмат қилувчи оралиқ жой — яшил терраса барпо этилади.

Болалар боғчалари 14 сентябрдан очилади
11 сентябрь 2020, 11:17

Болалар боғчалари 14 сентябрдан очилади

Болалар таълим ташкилотларини очиш жараёни 14 сентябрдан бошланади. Биринчи навбатда катта ва тайёрлов гуруҳлари, октябрда — ўрта, ноябрда — кичик гуруҳлар очилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг