Ёлғон ахборот тарқатган шахслар 22 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин
26 декабр 2020, 14:50

Ёлғон ахборот тарқатган шахслар 22 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин

Президент томонидан имзоланган айрим кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунга кўра, агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.

Туркияга киришда янги қоидалар ўрнатилди
26 декабр 2020, 13:03

Туркияга киришда янги қоидалар ўрнатилди

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги келгуси йилнинг 1 мартига қадар мамлакатга киришда янги қоидалар жорий этди. Хориждан кириб келаётган фуқаролар уч кун ичида олинган салбий ПЗР-тест маълумотномасига эга бўлиши керак. Маълумотномаси бўлмаганлар бир ҳафталик карантинга олинади.

Самарқандда тўқнашув оқибатида автобус ағдарилди
26 декабр 2020, 11:18

Самарқандда тўқнашув оқибатида автобус ағдарилди

Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи автобус ва Нива русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, автобус ағдарилди. Автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган.

Нима тайёрлаймиз: янги йил учун салатлар
26 декабр 2020, 10:30

Нима тайёрлаймиз: янги йил учун салатлар

Zira.uz янги йил дастурхони учун сиз билган ва билмаган салат рецептлари ҳамда ноодатий безаш усулларини тақдим этади.

Жиззахда ҳокимнинг қизига тегишли компаниянинг 2 млрд сўмлик лойиҳаларни қўлга киритгани ўрганилмоқда
26 декабр 2020, 09:11

Жиззахда ҳокимнинг қизига тегишли компаниянинг 2 млрд сўмлик лойиҳаларни қўлга киритгани ўрганилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жиззах вилоятида таъсисчилари орасида вилоят ҳокимининг қизи ҳам бўлган компания кўчаларни кўкаламзорлаштириш бўйича иккита танловда ғолиб чиққани билан боғлиқ ҳолатни ўрганишини маълум қилди.

Меҳнат мигрантларига Россияда ишлаш учун «патент» олиш осонлашади
25 декабр 2020, 18:23

Меҳнат мигрантларига Россияда ишлаш учун «патент» олиш осонлашади

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига Россияда ишлаш учун рухсат (патент) олишни соддалаштиришга эришилди. Унга кўра, Тошкентда мигрантларга рухсатнома бериш хизматини кўрсатувчи Россиянинг тегишли ташкилотлари филиаллари очиладиган бўлди.

Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашди
25 декабр 2020, 18:01

Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта ўтказилаётган Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Учинчи Ренессанс, ёш волонтёрлар фаолияти, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибаси, «Ёшлар: 1+1» дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари, «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси, тадбиркорликка ўқиган ёшларга 4 фоизлик кредитлар, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ва бошқа мавзуларга тўхталди.

4 январдан паспорт ўрнига ID-карталар берилади
25 декабр 2020, 17:44

4 январдан паспорт ўрнига ID-карталар берилади

Ички паспорт ўрнини эгаллаши кутилаётган шахсни идентификацияловчи ID-карталар 4 январдан берила бошланади. Уни олиш учун ҳеч қандай махсус ҳужжатлар талаб этилмайди, фақат паспорт, ариза ва давлат божи тўлови талаб этилади.

Вояга етмаганларни мажбурлаб ишлатганлар 5 йилгача муддатга қамалиши мумкин
25 декабр 2020, 17:40

Вояга етмаганларни мажбурлаб ишлатганлар 5 йилгача муддатга қамалиши мумкин

Вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жазони кескинлаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, вояга етмаганларни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаганларни оғир ҳолатда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.

«Сардоба иши» бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди
25 декабр 2020, 16:27

«Сардоба иши» бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди

21 декабрь куни судланувчилар М. Холматов ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.

Қонунга зид изоҳлар учун жавобгарлик жорий қилинди
25 декабр 2020, 16:14

Қонунга зид изоҳлар учун жавобгарлик жорий қилинди

ОАВ ва блогларда қолдирилган изоҳлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда. АОКА қонунга зид изоҳлар ҳақида ресурс эгаси ва блогерларни огоҳлантиради, 24 соат ичида изоҳлар ўчирилмаса, судга мурожаат қилиши мумкин.

Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда
25 декабр 2020, 15:48

Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди ва якшанба куни 3 даража, совуқ -2 даража илиқ атрофида бўлади. Якшанба куни ёғингарчилик бўлади, у совуқ фонда қор кўринишида давом этади. Айрим ҳудудларида шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Андижон вилоятида 738 млн сўмлик пиротехника ва тропикамид мусодара қилинди
25 декабр 2020, 15:13

Андижон вилоятида 738 млн сўмлик пиротехника ва тропикамид мусодара қилинди

Андижонда юк машинасида умумий қиймати 738 млн сўм бўлган пиротехника маҳсулотлари ва «Тропикамид» препарати ноқонуний олиб кетилаётгани аниқланди.

Самарқандда тезюрар автобуслар ишга туширилади
25 декабр 2020, 12:45

Самарқандда тезюрар автобуслар ишга туширилади

2021 йил сентябрь ойига қадар Самарқанд шаҳрида тезюрар автобус линиясини ишга тушириш режалаштирилмоқда. 12 километрлик узоқликдаги линия учун Хитойдан катта сиғимга эга автобуслар сотиб олиниши кўзда тутилмоқда.

Жиззах шаҳрини манзарали дарахтлар ва гуллар билан безаш учун 2 млрд сўм сарфланган
25 декабр 2020, 12:42

Жиззах шаҳрини манзарали дарахтлар ва гуллар билан безаш учун 2 млрд сўм сарфланган

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркамлаштириш мақсадида дарахтлар ва гуллар экиш учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида эълон қилган танловда My Flower МЧЖ ютган. Маблағлар вилоят ҳокими Салиев Эргаш фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган. Маълум бўлишича, субъектининг 50,80% улуши Салиева Наргиза Эргашевнага тегишли.

Коррупция ҳақида хабар берганлар тўғрисидаги маълумот давлат сири этиб белгиланиши мумкин
25 декабр 2020, 12:41

Коррупция ҳақида хабар берганлар тўғрисидаги маълумот давлат сири этиб белгиланиши мумкин

Коррупция тўғрисида ахборот бераётганларнинг шахси сир сақланиши, ўзи ва яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланади. Бу борадаги қонун лойиҳаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Қашқадарёда жанжал пайтида ўғлини ҳимоя қилган эркак вафот этди
25 декабр 2020, 11:57

Қашқадарёда жанжал пайтида ўғлини ҳимоя қилган эркак вафот этди

Қашқадарё вилоятида икки шахс орасидаги адоват туфайли жанжал юзага келган. Улардан бирини ҳимоя қилиш учун келган ота тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.

Бухорода аёл ва вояга етмаган икки нафар бола ис газидан заҳарланиб вафот этди
25 декабр 2020, 11:40

Бухорода аёл ва вояга етмаган икки нафар бола ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бухоро вилоятида 29 ёшли аёл, унинг 6 ва 2 ёшли фарзандлари ис газидан захарланиш туфайли ҳосил бўлган нафас ва юрак қон томири етишмовчилигидан вафот этди.

2021 йилда дунёдаги биринчи тўлақонли сунъий юрак сотувга чиқади
24 декабр 2020, 21:05

2021 йилда дунёдаги биринчи тўлақонли сунъий юрак сотувга чиқади

Дунёдаги биринчи тўлақонли сунъий юрак 2021 йилнинг иккинчи чорагидан сотувга чиқарилиши мумкин. Франциянинг Carmat компанияси ушбу қурилмани яратиш бўйича ишларни 27 йил олдин бошлаган эди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
24 декабр 2020, 19:11

Жаҳон янгиликлари дайжести

Майа Санду Молдова президенти лавозимига киришгани, Хитойнинг Alibaba Group устидан терговни бошлаши, Трампнинг ҳарбий бюджет лойиҳасига қарши чиққани, Исроилда йилнинг учинчи локдауни жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг