Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда янги йил учун салатлар рўйхатини тақдим этади.

«Янги йил гулчанбари» салати


Янги йил дастурхони учун ўзига хос ва қизиқарли салат рецептини тақдим этамиз. Маҳсулотларнинг комбинацияси сизни қувонтиради, ташқи кўриниши эса ўзгача байрам муҳитини қўшади.

Салатлардан қилинган ассорти


Aйнан ҳозир кўпчилик Янги йил дастурхонига нималар тайёрласам экан деб, ўйлаб юрибди. Мана бундай ғоя эса сизларга манзур келади деган умиддамиз.

Стейк билан тайёрланган илиқ салат


Стейк билан тайёрланган бундай илиқ салатни асосий таом сифатида ҳам бемалол истеъмол қилиш мумкин. Ҳар хил масаллиқлардан фойдаланилгани ва ажойиб кўриниши билан бу салат ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

«Шуба остидаги селдь балиғи» рулети


Бу севимли салатни бир хил кўринишда тайёрлаш жонингизга теккан бўлса, унда бизнинг рулетсимон шаклда тайёрлаб, яқинларингизни ҳайрон қолдиринг.

«Байрам» салат-торти


Бундай салатни айлана шаклда тайёрласангиз, ундаги барча қаватлар кўриниб, янада иштаҳалироқ чиқади.

Қисқичбақа таёқчаларидан салат


Қисқичбақа таёқчаларидан тайёрланган салат ҳам худди «Оливье» каби янги йил дастурхонидан ўз ўрнини эгаллашга улгурган. Бундай салат тез ва осон тайёрланиб, керакли масаллиқлар эса деярли ҳар бир рўзғордан топилади.

«Оливье» салати


Энг мазали ва кўпчиликнинг ажралмас салатларидан бири бу «Оливье» салатидир. Бундай салатсиз ҳеч қайси байрамни, айниқса янги йил оқшомини тасаввур этолмаймиз.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15