Ўзбекистон ҳукумати 23 декабрь куни ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг оммавий ахборот воситалари ва блогларда қолдирадиган изоҳлари учун жавобгарлик кўзда тутилган қарорни қабул қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги «Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 707-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжат «Интернет тармоғида «оммавий ахборот мониторингини такомиллаштириш» ва «ахборот соҳасидаги шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш» мақсадида қабул қилинди.

Билдиришнома электрон шаклда юборилади. Унда тақиқланган маълумотларни ўз ичига олган саҳифага ҳавола, саҳифанинг скриншоти, шунингдек, қонунни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.

Хабарнома олган ресурс эгаси ёки блоггер кўрсатилган маълумотларни 24 соат ичида ўчириб ташлаши ва бу ҳақда ваколатли органга электрон ёки қоғоз шаклида хабар бериши шарт.

Агар маълумотлар ўчирилмаса, АОКА ёки Оммавий алоқа маркази ушбу мессенжер маъмуриятига ёки даъво аризаси билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Белгиланган тартиб Ўзбекистон ҳудудида кириш имкони бўлган барча ахборот ресурсларига тааллуқлидир.

Шуни таъкидлаш жоизки, қонунчиликда оммавий ахборот воситалари ва блоггерларнинг фойдаланувчилари томонидан берилган шарҳлар учун жавобгарлиги тўғридан-тўғри ёзилмаган. Ҳозиргача улар 2014 йилда имзоланган «Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонуннинг 12−1-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эди (ЕХҲТ кейинчалик ушбу модда сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини чеклайди деб баҳолаганди).

Таъкидлаш жоизки, ушбу масалаларда қонунчиликдаги бўшлиқлар бўйича журналист ва блоггерлар бир неча маротаба ўз хавотирларини билдиришган эди. Хусусан, ўтган йилнинг ёзида АОКАда ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида Интернет-ресурс эгаларининг кузатиб борувчилари томонидан берилган шарҳлар учун жавобгарлиги масаласи муҳокама қилинган эди.

Таъқиқланган хабарларга нималар киради:

  • мавжуд конституциявий тузумни, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини зўравонлик билан ўзгартиришга чақириш;
  • уруш, зўравонлик ва терроризм, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
  • давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ошкор қилиш;
  • миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатадиган, шунингдек, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишбилармонлик обрўсини камситадиган, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўядиган маълумотларни тарқатиш;
  • гиёҳвандлик воситалари, уларнинг психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ўхшашларини тарғиб қилиш;
  • порнографияни тарғиб қилиш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш