Тергов департаменти матбуот хизмати хабар беришига кўра, 22 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Косон туманида фуқаро Ҳ.Р. адовати бўлган 24 ёшли М.Б.ни бозорча олдида кўриб қолади ва ундан қасд олиш мақсадида акалари 22 ёшли Р.Р., О.Р. ва бошқаларни чақиради.

М.Б. ўзининг отаси, акаси ва поччасини чақиради. Улар ушбу жанжални бартараф этмоқчи бўлганларида Ҳ.Р. акалари билан совуқ қурол ишлатиб, М.Б. ва унинг яқинларига қасддан турли жароҳатлар етказади.

М.Б. ва унинг қариндошларига тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, М.Бнинг отаси олган тан жароҳати туфайли 11 декабрь куни шифохонада вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва Ҳ.Р. ва унинг акаларига нисбатан айблов эълон қилиниб, Ҳ.Р., О.Р., га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги, фуқаро Р.Р.га нисбатан эса «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.