Бош прокуратура матбуот хизмати«Газета.uz» га хабар беришига кўра, Бухоро вилояти Когон шаҳрида 23 декабрь куни фуқаро Н.Қ.(1991 й.т) ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари С.С.(2014 й.т) ҳамда Б.Х.(2018 й.т) ларнинг жасадлари тан жароҳатларисиз топилган.

Судга оид тиббиёт экспертизанинг дасталабки хулосасига кўра, Н.Қ ва унинг фарзандларининг ўлими ис газидан захарланишдан ҳосил бўлган нафас ва юрак қон томири етишмовчиликдан келиб чиққан.

Маълум қилинишича, Когон туман газ таъминоти бўлими ва Ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бўлим ходимларининг ҳаракатлари бўйича хизмат текширувлари тайинланди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, «Саноатконтехназорат» ҳудудий бўлимига техника хавфсизлги қоидаларига риоя қилинганлиги ёки йўқлиги бўйича экспертиза тайинланди.