Андижонда ота ўз қизини 9-синфлигидан буён зўрлаб келганлиги айтилмоқда
19 январ 2021, 18:43

Андижонда ота ўз қизини 9-синфлигидан буён зўрлаб келганлиги айтилмоқда

Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Ё.Р. 9-синфлигидан буён отаси томонидан зўрлаб келинганлигини таъкидламоқда. Унинг айтишича, воқеадан хабардор қўшнилар, қариндошлар, ички ишлар органлари ходимлари ва маҳалла мутасаддилари бу ҳолатга бефарқ бўлган. Ҳодиса юзасидан прокуратура текшируви бошланди.

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
19 январ 2021, 17:45

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Жиззах вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосар тайинланди
19 январ 2021, 17:29

Жиззах вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосар тайинланди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашида Жиззах вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосарлар номзодлари маъқулланди.

Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди
19 январ 2021, 16:55

Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жиззах шаҳар ҳокими лавозимига Холмуродов Комил номзоди шаҳар депутатлари томонидан маъқулланди. У бунгача Мирзачўл туман ҳокими бўлган

Тошкентда аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш учун депутатларга 2 млрд сўмдан ажратилади
19 январ 2021, 16:42

Тошкентда аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш учун депутатларга 2 млрд сўмдан ажратилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатларига ҳудудлардаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш учун 2 млрд сўмдан ажратилади. Бунда 60 та депутатга жаъми 120 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

«Ювентус» Шомуродов трансфери бўйича музокараларга киришди — ОАВ
19 январ 2021, 16:39

«Ювентус» Шомуродов трансфери бўйича музокараларга киришди — ОАВ

«Ювентус» футбол клуби Шомуродовнинг трансфери борасида «Женоа» клуби билан музокараларга киришган. Туринликлар ўзбекистонлик футболчини кишки трансфер ойнасининг ўзидаёқ сафига қўшиб олиши мумкин.

Қарши ҳокимияти саноат зонаси қуриш учун деярли 2900 туп дарахтни кесиб ташлади
19 январ 2021, 16:17

Қарши ҳокимияти саноат зонаси қуриш учун деярли 2900 туп дарахтни кесиб ташлади

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг хулосасисиз, Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 10 гектар майдонда кичик саноат зонасини барпо этиш учун 2874 туп дарахт ноқонуний кесилди.

Чилонзорда микроавтобус уриб юборган пиёда вафот этди
19 январ 2021, 15:28

Чилонзорда микроавтобус уриб юборган пиёда вафот этди

Тошкент шаҳридаги Чилонзор туманида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли М.Т.ни микроавтобус уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Ташқи сиёсат концепциясига ўзгартириш киритилиши мумкин
19 январ 2021, 14:57

Ташқи сиёсат концепциясига ўзгартириш киритилиши мумкин

2021 йилги Давлат дастури лойиҳасига кўра, Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилиши кўзда тутилган. Ҳужжат 2012 йил сентябрь ойида қабул қилинган, лекин ҳозир Миллий қонунчилик базасида мавжуд эмас.

Коммунал ташкилотлар фаолиятида 20 мингга яқин қонунбузарлик аниқланди
19 январ 2021, 14:47

Коммунал ташкилотлар фаолиятида 20 мингга яқин қонунбузарлик аниқланди

Ичимлик ва иссиқ сув тармоқларига уланиш ҳамда ҳисоблагичларни қиёслаш хизматларини кўрсатишда коммунал ташкилотлар томонидан 20 мингга яқин қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган. Аксарият қонунбузарликлар Тошкент, Хоразм, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. ДХА коммунал ташкилотларни огоҳлантирди.

Суданда бўлган тўқнашувлар оқибатида 129 киши вафот этди
19 январ 2021, 13:59

Суданда бўлган тўқнашувлар оқибатида 129 киши вафот этди

Судандаги Ғарбий Дарфур провинциясининг Генейна шаҳрида юзага келган тўқнашувлар оқибатида 129 нафар инсон вафот этган ва 198 киши жароҳатланган. Зўравонликлар 16 январь куни Генейна шаҳрида яшовчи фуқаронинг ўлдирилишидан сўнг бошланган.

Фарғонада 19 ёшли қиз ва яна бир аёлнинг бир ой давомида ушлаб турилиб, зўрлангани рад этилди
19 январ 2021, 13:23

Фарғонада 19 ёшли қиз ва яна бир аёлнинг бир ой давомида ушлаб турилиб, зўрлангани рад этилди

Фарғона вилоятида 19 ёшли қиз ва аёл олиб кетилиб, асоссиз ушлаб турилгани ва зўрлангани ҳақида хабар тарқалган. Вилоят прокуратураси ушбу ҳолатни тасдиқланмаганини маълум қилди.

Жиззах вилоятининг Зафаробод ва Мирзачўл туманларига янги ҳокимлар тайинланди
19 январ 2021, 13:00

Жиззах вилоятининг Зафаробод ва Мирзачўл туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва «Агробанк» вилоят бошқармаси бошлиғи Зафаробод ва Мирзачўл туманларига ҳокимликка тайинланди. Эски ҳокимларнинг бошқа ишга ўтгани хабар қилинди.

85 мингга яқин автомашинанинг «тонировка”си учун 302 млрд сўмдан ортиқ пул тўланган
19 январ 2021, 12:27

85 мингга яқин автомашинанинг «тонировка"си учун 302 млрд сўмдан ортиқ пул тўланган

2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрь кунига қадар «тонировка учун» жами 82 125 та рухсатнома берилган ва 302 млрд 635 млн сўм пул маблағлари ундирилган.

Сергелида 14 туп дарахт экскватор билан қўпориб ташланди
19 январ 2021, 12:06

Сергелида 14 туп дарахт экскватор билан қўпориб ташланди

Сергели туманида 14 туп дарахт экскватор билан ноқонуний тарзда қўпориб ташланди. Етказилган зарар 151 млн 194 минг сўмга баҳоланмоқда.

Самарқандда болани калтаклаган боғча мудираси ишдан олиниши маълум қилинди
19 январ 2021, 10:56

Самарқандда болани калтаклаган боғча мудираси ишдан олиниши маълум қилинди

Самарқанддаги болалар боғчасида тарбияланувчини калтаклаган мудира ўз вазифасидан озод этилади. Боланинг қўллари ва юзига урилганлиги ҳолати юзасидан судга оид экспертиза тайинланди.

Қозоғистон 1 февралдан «Спутник V» вакцинаси билан эмлашни бошлайди
19 январ 2021, 09:59

Қозоғистон 1 февралдан «Спутник V» вакцинаси билан эмлашни бошлайди

Қозоғистонда 1 февралдан «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш жараёнлари бошланади. Йилнинг биринчи ярмида 2 млн киши, иккинчи ярмида эса 3−4 млн киши эмланиши режалаштирилган.

Президент ҳужжатлари ижросининг 4 босқичли тизими жорий этилади
18 январ 2021, 22:13 2

Президент ҳужжатлари ижросининг 4 босқичли тизими жорий этилади

Лойиҳадан тортиб назоратгача — президент ҳужжатлари ижросининг янги тўрт босқичли тизими жорий этилади. «Ижро тизимидаги энг катта муаммо — дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 январ 2021, 21:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШнинг Aфғонистондаги элчихонасининг америкаликларни мамлакатни тарк этишга чақириғи, Россия ташқи ишлар вазирининг Ғарбда Telegram блокланиши мумкинлигини таъкидлангани, Таиландда 10 долларлик туристик йиғимнинг жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Пандемия даврида тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар 2021 йил охиригача сақлаб қолиниши мумкин
18 январ 2021, 21:18

Пандемия даврида тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар 2021 йил охиригача сақлаб қолиниши мумкин

Президент фармони билан пандемия даврида тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар 2021 йил охиригача сақлаб қолиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, 20 мингта тадбиркорнинг 400 млрд сўм солиғи тўлови кечиктирилади. Лойиҳа муҳокамаси 27 январга қадар давом этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг