Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ғуломжон Муродхўжаев 1999 йили Наманган Давлат университетини, 2010 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У 2011−2013 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2013−2016 йилларда Наманган вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, 2016−2020 йилларда Тўрақўрғон тумани ҳокими бўлган.

Ғуломжон Муродхўжаев 2020 йилдан ҳозирга қадар Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори лавозимида фаолият юритаётган эди.