Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатларига ҳудудлардаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш учун 2 млрд сўмдан ажратилади. Бунда 60 та депутатга жаъми 120 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутатлар кенгашида айтиб ўтди.

Ҳудди шу мақсадда халқ депутатлари туман кенгашининг ҳар бир депутатига 100 млн сўмдан ажратилади. Аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун шаҳар сектор раҳбарларига йилига 5 млрд сўмдан ажратилади. Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси бошлиғига 2 млрд сўм ажратилади.

Тошкент шаҳар ҳокими ОАВ ва блогерларни муаммоли масалалар бўйича хабар беришга чақирди. Масалалар кўриб чиқилиб, тасдиқланади ва комплекс дастурга киритилади.

Бундан ташқари жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун 80 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу маблағларнинг 30 млрд сўмини шаҳарда дарахтлар экиш учун сарфлашни таклиф қилди.