Тошкент шаҳар экология бошқармаси хабарига кўра, Сергели тумани, Спутник 4 мавзеси 40 б уй олдида жами 14 туп хар хил турдаги дарахтлар ҳеч қандай рухсатномасиз илдиз қисмидан қўпориб ташлаган.

Ўрганишлар натижасида кесилган дарахтлар Toshkent Industrial Export Center қурилиш майдонига олиб кирилганлиги ва улардан олтитаси кўчириб ўтқазилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўсимлик дунёсига жами 151 млн 194 минг сўм зарар етказилгани маълум қилинган ва тўпланган ҳужжатлар хуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

Аввалроқ ушбу ҳолат акс этган видеоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Видеода экскаватор билан дарахтлар кесилаётгани акс этган.