Фарғона вилояти прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаро С.Р. (2001 й.т.) 2020 йилнинг 20 сентябрь куни фуқаро Т.С. Қува туманидаги кўп қаватли уйларга олиб бориб, вояга етмаган Д.Ж. ва С.К. билан бирга уни ва В.М. исмли аёлни бир ой давомида асоссиз ушлаб тургани, зўрлик ишлатиб номусига теккани ҳақида хабар берган.

Маълум қилинишича, С.Р.ни зўрлик ишлатиб номусига тегилганлиги, олиб кетилганлиги ва асоссиз ушлаб турилганлиги ҳақидаги важлари экспертиза хулосаси, тушунтириш хатлари ва иш юзасидан тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топмаган.

Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ томонидан охирги маротаба 2020 йилнинг 12 декабрида жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Ўрганиш давомида текширув жараёнини бевосита назорат қилган Қува тумани прокуратураси ходимлари хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолати аниқланмади, дейилади хабарда.