Тошкент вилоятида ГЭС қуриш учун Пском дарёси йўли ёпилди — фоторепортаж
25 ноябр 2021, 17:09 2

Тошкент вилоятида ГЭС қуриш учун Пском дарёси йўли ёпилди — фоторепортаж

Бўстонлиқ туманида «Пском ГЭС»нинг тўғонини қуриш учун дарё йўли ёпилди. Эндиликда Пском дарёси суви ер ости туннели орқали ўтказилади. ГЭС лойиҳаси 2026 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилади ва йилига 946 млн кВт соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Пском дарёси йўлини тўсишга бағишланган тадбирдан «Газета.uz» фоторепортажи.

Сурхондарёда «Зарчоб-2» кичик ГЭС ишга туширилди — фоторепортаж
20 ноябр 2021, 17:12

Сурхондарёда «Зарчоб-2» кичик ГЭС ишга туширилди — фоторепортаж

Сурхондарё вилоятида «Зарчоб-2» кичик ГЭСни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Станция 40 минг аҳолини электр энергия билан таъминлаш қувватига эга. «Ўзбекгидроэнерго» раиси Абдуғани Сангинов келгусида яна 2 та лойиҳа — Тўпаланг ва Мизоп-Киштут станцияларини ишга тушириш орқали дарё сувидан 5 маротаба фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.

Фото: «Ёввойи табиатнинг комик сурати 2021» ғолиблари
18 ноябр 2021, 16:42

Фото: «Ёввойи табиатнинг комик сурати 2021» ғолиблари

Ҳар йили ўтказиладиган ёввойи ҳайвонларнинг кулгили ҳолатлари акс этган фотосуратлар танлови натижалари эълон қилинди. «Халқ танлови» мукофоти бошига барг урилган каптар суратига берилди. Бошқа ғолиблар фотосуратларини тақдим этамиз.

Фото: Тошкентдаги биринчи қор
17 ноябр 2021, 11:22

Фото: Тошкентдаги биринчи қор

Тошкентда биринчи қор ёғмоқда. Эрта тонгдан ёғган қор лой қатлами билан қоплангани кузатилмоқда. Кейинроқ у яна оқ тус олиб, кучайди. Дарахтлар шохлари намликнинг оғирлиги туфайли баъзи жойларда қулаб тушди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин пойтахт бўйлаб сайр қилди.

Объективдаги экологик муаммолар: 2021 йилнинг энг яхши фотосуратлари
14 ноябр 2021, 08:00

Объективдаги экологик муаммолар: 2021 йилнинг энг яхши фотосуратлари

Глазгода бўлиб ўтган БМТнинг иқлим бўйича COP26 саммитида «Энг яхши атроф-муҳит фотосуратчиси 2021» танлови ғолиблари эълон қилинди. Унда нафақат иқлим ўзгариши муаммолари, балки инсониятнинг оғир шароитларда омон қолиш масаласи ҳам кўтарилади. Танловнинг энг қизиқарли фотосуратларини тақдим этамиз.

Фото: Тошкентда куз
10 ноябр 2021, 17:30

Фото: Тошкентда куз

Тошкентда олтин куз фасли ўз ниҳоясига етмоқда. Октябрь ва ноябрь ойларининг ранг-баранг манзаралари — «Газета.uz» фотожамланмасида.

Фото: Учинчи Samarkand Half Marathon қандай ўтди?
9 ноябр 2021, 11:38

Фото: Учинчи Samarkand Half Marathon қандай ўтди?

Ўзбекистонда учинчи марта Samarkand Half Marathon хайрия марафони бўлиб ўтди. 21 км масофада энг яхши натижани эркаклар ўртасида сурхондарёлик Шоҳрух Давлатов, аёллар орасида эса қирғизистонлик Гулшаной Сатторова қайд этди. Марафонда жами 2175 спортчи иштирок этди, бу 2019 йилдаги яриммарафонга қараганда қарийб икки бараварга кўп дегани.

Фоторепортаж: Тошкентда чангли туман. Иккинчи кун
5 ноябр 2021, 21:40

Фоторепортаж: Тошкентда чангли туман. Иккинчи кун

Пайшанба куни Тошкентни қоплаган чанг-қумли туман ҳали ҳам тарқалгани йўқ ва прогнозларга кўра, яқин кунларда ҳам давом этади. «Газета.uz» мухбири пойтахтнинг диққатга сазовор жойларидан Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси бинолари, Амир Темур ҳайкали ва бошқа жойларни суратга олди.

Фоторепортаж: Чанг туманида қолган тонгги Тошкент
5 ноябр 2021, 12:42

Фоторепортаж: Чанг туманида қолган тонгги Тошкент

Тошкентга қумли туман олиб келган шамол тўхтади, аммо чанг ҳавода сақланиб турмоқда. Пойтахт кўчалари сариқ рангга бурканган. Ноодатий об-ҳаво ҳодисаси ҳақидаги фоторепортаж — «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин объективида.

Фото: Тошкентни чанг-қумли туман қоплади
5 ноябр 2021, 00:43

Фото: Тошкентни чанг-қумли туман қоплади

Тошкент кўчалари ва улардаги объектлар устини чанг қоплади. У кийимларга ҳам ўтириб қолмоқда, қолаверса, бинолар ичида ҳам сезилаяпти. Пойтахтдаги чанг-қумли тумандан фоторепортаж.

Фото: Ўзбекистоннинг кўп асрлик дарахтлари
27 октябр 2021, 09:03 1

Фото: Ўзбекистоннинг кўп асрлик дарахтлари

Ўзбекистон ҳудудида ёши 100 ва ундан катта бўлган 4600 дан ортиқ дарахт бор. Энг кекса дарахтлар қайси ҳудудларда ўсади ва пойтахтдаги узоқ умр кўрувчиларининг айримлари қандай кўринишга эга — «Газета.uz» фотоматериалида.

Фото, видео: Тошкентда сайлов куни
24 октябр 2021, 15:28

Фото, видео: Тошкентда сайлов куни

Тошкентда Ўзбекистон президенти сайлови куни қандай ўтмоқда — «Газета.uz» мухбирлари объективида.

Фото: Тошкент сайловдан олдин
19 октябр 2021, 18:13

Фото: Тошкент сайловдан олдин

Келаётган якшанба, 24 октябрь куни президент сайлови ўтказилади. Сайловдан олдинги пойтахт қиёфаси — «Газета.uz» фоторепортажида.

Фото: Князь Романовнинг саройи
7 октябр 2021, 17:39

Фото: Князь Романовнинг саройи

Яқин йилларда Тошкент марказидаги князь Романовнинг саройи ва унга туташ боғ пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун очиқ бўлади. У кўп йиллардан буён одамлар ташрифи учун ёпиқ эди. Сарой интерьери ва фасадининг кўриниши — «Газета.uz» фоторепортажида.

50:50:50. Евгений Сорочиннинг шаҳардаги тонг фотолойиҳаси
19 сентябрь 2021, 14:28

50:50:50. Евгений Сорочиннинг шаҳардаги тонг фотолойиҳаси

Роппа-роса бир йил олдин «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин карантин пайтидаги Тошкент тонги ҳақидаги лойиҳасини якунлади. У 50 кун давомида шаҳарни тонг отар пайти 50 мм объективда суратга олди. Лойиҳанинг ғояси ва шаҳар бир йил ичида қандай ўзгаргани ҳақида бизнинг фотоматериалимизда.

Фото: Ўзбекистон делегациясининг толиблар билан учрашуви қандай ўтди
15 сентябрь 2021, 14:09

Фото: Ўзбекистон делегациясининг толиблар билан учрашуви қандай ўтди

14 сентябрь куни Ўзбекистон афғон халқига 25 та вагонда зарур маҳсулотлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ўзбекистон делагацияси «Толибон» вакиллари билан учрашиб, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди ва эсдалик совғаларини топширди.

Дрон ёрдамида олинган энг яхши фотосуратлар эълон қилинди
15 сентябрь 2021, 12:23

Дрон ёрдамида олинган энг яхши фотосуратлар эълон қилинди

Ҳар йили ўтказиладиган аэросуратлар (ҳавода олинган суратлар) бўйича Drone Photo Awards халқаро танловининг натижалари эълон қилинди. Танловда «Шаҳар», «Табиат», «Одамлар», «Ёввойи дунё», «Тўй» сингари турли категориялар мавжуд. «Газета.uz» ҳар бир категориядан бир нечта суратларни тақдим этади.

АҚШдаги 11 сентябрь фожиасининг янги суратлари эълон қилинди
11 сентябрь 2021, 12:14

АҚШдаги 11 сентябрь фожиасининг янги суратлари эълон қилинди

АҚШдаги 11 сентябрь фожиасига 20 йил тўлди, унинг оқибатида 2977 киши ҳалок бўлган эди. Шу муносабат билан АҚШ Махфий хизмати матбуотда эълон қилинмаган суратларни тақдим этди.

Тошкент метросининг янги поездларидан фоторепортаж
7 сентябрь 2021, 17:56

Тошкент метросининг янги поездларидан фоторепортаж

Сешанба куни пойтахт метрополитенининг Чилонзор йўналишида янги метро поездлари фаолияти йўлга қўйилди. «Газета.uz» фотомухбири мазкур поезднинг вагонларида бўлиб, улардаги янги имкониятлар билан танишди.

Паралимпия ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар кутиб олинди (фото)
7 сентябрь 2021, 10:17

Паралимпия ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар кутиб олинди (фото)

6 сентябрь куни Токиодаги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси кутиб олинди. «Янги Ўзбекистон» боғида спортчиларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Паралимпиадада совриндор бўлган спортчиларга президент совғаси — уй ҳамда автомобиллар топширилди (фото).


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг