Фото, видео: Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳарбий марш бўлиб ўтди
21 апрель 2024, 11:41 1

Фото, видео: Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳарбий марш бўлиб ўтди

Шанба куни Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмлари вакиллари оркестр садолари остида Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб юриш қилди. Майдонда ҳарбийлар ва оркестрнинг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди. PressPhoto.uz суратлари ва вазирлик видеоси.

Фото: Қуёш нури Марсга олиб боради
12 апрель 2024, 20:42 2

Фото: Қуёш нури Марсга олиб боради

Чўпонотадан келаётганда Шофайзи кўпригига етмай, Кўкчадан келаётганда эса Шофайзи кўпригидан ўтгач, чап қўлда «Пахтакор» маҳалласи келади. Бу ерда номи космонавтикага алоқадор икки кўча бор. Биринчиси — Қуёш нури; шуниси сизни Марсга ҳам олиб боради. «Газета.uz» 12 апрель куни шу кўчаларни айланди.

Фото: Тошкентда ўқилган Рамазон ҳайити намози
10 апрель 2024, 16:49

Фото: Тошкентда ўқилган Рамазон ҳайити намози

Тонгда Ўзбекистон масжидларида Рамазон ойи тугаши муносабати билан ҳайит намози ўқилди. Бу йил намоз кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида адо этилди. Тошкентдаги «Хожа Аҳрор Валий» ва «Минор» масжидларидан суратлар.

Тошкентда кучли шамол туфайли дарахтлар қуламоқда (видео, фото)
28 март 2024, 11:03

Тошкентда кучли шамол туфайли дарахтлар қуламоқда (видео, фото)

Пайшанба тонгида бошланган кучли шамол чанг бўронларини келтириб чиқарди. Жойларда дарахтлар қулаб, машина ва объектлар устига тушмоқда, электр симларига зарар етяпти. ФВВ кучли шамол вақтида кўрилиши керак бўлган хавфсизлик чораларини эслатиб ўтди. Видео, фото.

Мардлик ва жасорат ўйини. Кўпкари ҳақида Холида Мусулмон фотоҳикояси
21 март 2024, 19:17

Мардлик ва жасорат ўйини. Кўпкари ҳақида Холида Мусулмон фотоҳикояси

Қишлоқларда кўкламнинг кириб келиши анъанавий ўйинлар билан нишонланади. Кўпкари — шулардан бири. «Газета.uz» фотомухбири Холида Мусулмон Жиззахда кўпкарига бориб, эркаклар нега улоқ чопиши, ғолибларга қандай совғалар берилиши ва нега унда аёллар қатнашмаслиги ҳақида ҳикоя тайёрлади.

Фото: Ўзбекистонда 1990−2004 йилларда Наврўз байрами қандай нишонланган?
21 март 2024, 16:14

Фото: Ўзбекистонда 1990−2004 йилларда Наврўз байрами қандай нишонланган?

Тошкент Фотосуратлар уйида «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз» номли кўргазма очилди. Унда Наврўз байрамига оид Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган ва ЎзА тақдим этган 120 дан ортиқ фотосуратлар намойишга қўйилган. Кўргазма 28 мартгача давом этади.

Президент Тошкентдаги Ёшлар боғида кўчат экди. Фото
19 март 2024, 16:19

Президент Тошкентдаги Ёшлар боғида кўчат экди. Фото

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Сергели туманида ташкил этилаётган 75 гектарли Ёшлар боғига илк кўчатни ўтқазди. Боғда жами 20 минг туп дарахт экилиши, минг ўринли очиқ амфитеатр, миллий ва халқаро гастрономик зоналар ташкил этилиши режа қилинмоқда. Фото.

Фото: Самарқандлик чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетди
18 март 2024, 19:33

Фото: Самарқандлик чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетди

Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги илк чақирилувчилари муддатли ҳарбий хизматни ўташ жойларига йўл олди. Барча ҳудудлардаги йиғиш пунктларида тантанали кузатув маросимлари бошланди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин самарқандлик чақирилувчилар ва улар орасидаги ўз укасини армияга кузатди.

Тошкент — рекламалар шаҳри
18 март 2024, 17:03

Тошкент — рекламалар шаҳри

Ўзбек бизнеси ташқи рекламани севади: қичқириқ баннер ва кўзни қамаштирувчи LED-мониторсиз ишлаб бўладими?! Афсуски, Тошкент ўз архитектураси, дарахтлари ва аҳолисининг рекламага ем бўлишига қўйиб берган. Пойтахт қандай қилиб афиша ва мониторларга таслим бўлгани — бизнинг фотошарҳимизда.

Тошкентда баҳорги қор бўрони — суратларда
14 март 2024, 12:48

Тошкентда баҳорги қор бўрони — суратларда

Пайшанба куни эрталаб кучли қор бўрони Тошкент аҳолисини ҳайратда қолдирди. Ярим соат ичида шаҳар қор билан қопланди. Кўриш даражаси бироз вақтга ёмонлашди. Светофорнинг ишламай қолгани сабаб айрим чорраҳаларда тирбандлик юзага келди. Баъзи жойларда дарахтлар қулаб тушди. «Газета.uz» фоторепортажи.

Фото: Ўзбекистонда таровеҳ намозлари бошланди
11 март 2024, 09:51

Фото: Ўзбекистонда таровеҳ намозлари бошланди

10 мартдан Ўзбекистон бўйлаб таровеҳ намозларини адо этиш бошланди. «Газета.uz» пойтахтнинг қадимий масжидлардан бири — «Охун Гузар»дан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Ўзбекистон хавфсизлик идораларида хизмат қилувчи аёллар
8 март 2024, 14:24

Фото: Ўзбекистон хавфсизлик идораларида хизмат қилувчи аёллар

Фотожурналист Оқил Ғуломов Ўзбекистон хавфсизлик тизимларида давлат ва жамият хавфсизлиги, барқарорлиги, манфаатларини ҳимоя қилувчи аёллар ҳақида лойиҳа тайёрлади. «Газета.uz» Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туркумдан бир нечта суратларни эълон қилди.

Ўзбекча YouTube — 2024 йил февралида: Ортиқхўжаев, Қудратхўжа, Файзулла Хўжаев ва Шоназар ота
1 март 2024, 15:16

Ўзбекча YouTube — 2024 йил февралида: Ортиқхўжаев, Қудратхўжа, Файзулла Хўжаев ва Шоназар ота

2023 йили YouTube`да ўзбекистонлик контент муаллифлари сезиларли фаоллашгани муносабати билан «Газета.uz» таҳририяти йил якунлари бўйича ўз тавсиялари билан ўртоқлашган эди. Шу ишнинг мантиқий давоми сифатида YouTube`да февраль ойида чиққан видеолар бўйича ҳам кичик сарҳисоб тайёрланди.

Марказий стадиондан ҳокимлик биносигача: Бухоро шаҳрида бошланган «снос»дан фоторепортаж
1 март 2024, 12:23

Марказий стадиондан ҳокимлик биносигача: Бухоро шаҳрида бошланган «снос»дан фоторепортаж

Бухоро шаҳрининг тарихий қисмига туташ ҳудудда «Боқий Бухоро» сайёҳлик мажмуасининг қурилиши ортидан ўнлаб давлат объектлари бузилиши бошланди. Бу жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда. «Газета.uz» мухбирлари Бухорода бўлиб, айни пайтда бузиш ишлари кетаётган объектлардан фоторепортаж тайёрлади.

Бир ойнинг ўзида ҳам кўклам, ҳам қаҳратон. Чувиллоқ қишлоғидан Холида Мусулмон фотоҳикояси
29 феврал 2024, 08:30

Бир ойнинг ўзида ҳам кўклам, ҳам қаҳратон. Чувиллоқ қишлоғидан Холида Мусулмон фотоҳикояси

Ўзбекистонда февраль баҳорий илиқлик билан бошланиб, ярим ойда қишлигини эслаб қолди. Хусусан, Жиззахнинг Чувиллоқ қишлоғида ҳам яшилликка бурканган қирларни яна қор босди. «Газета.uz» фотомухбири Холида Мусулмон қадрдон қишлоғида бир ойда кузатилган икки фасл тароватини кадрларга муҳрлади.

Ўзбекистонда ҳозир фақат виртуал реаллик орқали кўриш мумкин бўлган нарсалар — Vision Pro тренди «Газета.uz» талқинида
7 феврал 2024, 16:22

Ўзбекистонда ҳозир фақат виртуал реаллик орқали кўриш мумкин бўлган нарсалар — Vision Pro тренди «Газета.uz» талқинида

Apple ўзининг янги гаджети — Vision Pro виртуал реаллик қурилмасини харидорларга етказиб бера бошлагач, интернетда ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги бўйича мемлар ясаш трендга айланди. «Газета.uz» ҳам трендга қўшилиб, Ўзбекистонда ҳозир фақат виртуал кўриш мумкин бўлган кадрлардан мемлар ясади.

Фото: Тошкентда қор бўрони
1 феврал 2024, 19:25

Фото: Тошкентда қор бўрони

Февраль ойининг биринчи кунида Тошкентни қор қоплади. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ана шу лаҳзаларни камерага муҳрлади.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)
30 январ 2024, 14:03

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)

Тошкентда Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тадбирда ҳукумат ва Президент администрацияси вакиллари, шаҳар жамоатчилиги ҳамда собиқ президентнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова қатнашди. Фото.

Ғелонликлар қишни қандай ўтказади? Қишлоқдан Холида Мусулмон фотоҳикояси
30 январ 2024, 09:15

Ғелонликлар қишни қандай ўтказади? Қишлоқдан Холида Мусулмон фотоҳикояси

Қашқадарёдаги Ғелон қишлоғи — Ўзбекистоннинг ўзига хос масканлари рўйхатидаги бориш шарт бўлган жойлардан бири. Аммо қишда камдан-кам сайёҳ у ерга етиб боролади. Фотожурналист Холида Мусулмон Янги йил арафаси Ғелонда бўлиб қайтди. Унинг янги фотоҳикояси — қаҳратондаги қишлоқ ҳаёти ҳақида.

Фото: Тошкент тонгги туман пайтида қандай кўринишда эди?
18 январ 2024, 12:45 1

Фото: Тошкент тонгги туман пайтида қандай кўринишда эди?

Кечаси ва эрталаб Тошкентнинг айрим жойларини қуюқ туман қоплади. Тонгга келиб, баъзи ҳудудларда туман тарқади. «Газета.uz» мухбири Искандар Мирзаҳмедов бу пайтда шаҳар қандай кўринишда бўлганини суратга муҳрлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг