Пайшанба куни Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудлари, жумладан Тошкентда ғайриоддий чанг-қумли туман кузатилди. Кўчалар ва улардаги объектлар ҳамда автомобиллар усти чанг билан қопланди. Чанг кийимларга ўтириб қолмоқда ва хаттоки ёпиқ ойналар орқали биноларга кириб, ичкарида ҳам сезилмоқда.

Ўзгидромет атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган миқдорлардан 5 баробарга ошганини маълум қилди. Кўчалардаги ҳолатни «Газета.uz» фоторепортажида кўришингиз мумкин. Мухбирларимиз вазиятни кузатишда давом этишмоқда.

Фото













Фото: Шухрат Латипов / Евгений Сорочин / «Газета.uz»

Видео