Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
50:50:50

Евгений Сорочиннинг шаҳардаги тонг фотолойиҳаси

Расмлар тафсилотини ўқиш учун уларнинг устига босинг.

Роппа-роса бир йил олдин «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин карантин пайтидаги Тошкент тонги ҳақидаги лойиҳасини якунлади. У 50 кун давомида шаҳарни тонг отар пайти 50 мм объективда суратга олди. Лойиҳанинг ғояси ва шаҳар бир йил ичида қандай ўзгаргани ҳақида бизнинг фотоматериалимизда.

Ғоя ҳақида
Лойиҳа бошланишидан бир-икки йил олдин, фотография соҳасида ривожланишим учун йўлларни қидирардим. Ижоднинг бу йўлидан боришнинг имкониятларидан бири – бирор-бир лойиҳага қўл уриш деган қарорга келдим. Лойиҳанинг мавзуси устида узоқ ўйладим. Хаёлимга ҳеч бир нарса келмасди.

Иккинчи карантин пайтида мен кўп вақтимни оилам билан уй ишларини бажариш ва аудиокитобларни тинглаш билан ўтказдим. Бир куни рафиқам менга Ошонинг «Эрта тонг. Янги кунни бахтли бошлаш учун 365 ҳақиқат» китобини тавсия қилди. Унда агар одам эрта тонгда уйғонса, кўп ишларга улгуриши мумкинлиги ҳақида гапирилган.
Бундай лойиҳага қўл урган биринчи одам эмасман. Менда лойиҳаларни яратиш тажрибаси йўқ эди, шунинг учун мен оддий нарсадан бошламоқчи бўлдим. 50:50:50 ғояси рассомни техник ва вақт жиҳатидан чеклайди.

Мен 50 кун давомида тонгги соат 5 да уйғонишга, ҳар куни 50 мм объективда суратга олинган битта фотосуратни ижтимоий тармоқларимда жойлаштиришга қарор қилдим.

Мен ўзимни синаб кўрмоқчи бўлдим: лойиҳадан бир кун ҳам оғмасдан, уни якунлай оламанми? 50 кун кетма-кет тонгги соат 5да суратга олиш учун чиқа оламанми? Қизиқарли сюжетлар топа оламанми?
Лойиҳанинг карантин билан боғлиқлиги ва жараён ҳақида
Ишимжуда кам ва бўш вақтим бўлганлиги сабабли мен ўз лойиҳамни бошладим. Август ойида ҳукумат карантин чекловларини кучайтирди, лекин бу биринчи карантин чекловларига ўхшамас эди.

Мен ҳар куни фотосуратларни кўриб чиқардим, ижтимоий тармоқларимга жойлаштириш учун бирини танлардим ва уларга ном ва остига матн ўйлаб топардим. Бу тасвирларни кўраётганда хаёлимга келган илк фикрлар эди. Ҳозир эса суратга қўйилган номлар менга жуда ғалати туюлади.
Артефакт. 2020 йил, 8 август.
Кеч юклаш ва ҳеч нарса демаслик
Руҳ ва қалб. 2020 йил, 10 август.
Руҳ ва қалб ўртасидаги фарқ ҳаммага ҳам маълум эмас. Олти йил олдин бу ҳақда ўйланмас ҳам эдим. Бугун эрталабки сайрга чиқмадим, шунчаки деразага қарадим
Афиша. 2020 йил, 11 август.
Карантин давом этмоқда, лекин унинг олдинги бонусларини кўрмаяпман. Эълонларга кўпроқ қарай бошладим. Ниманидир ўзгартириш вақти келди
Ҳаёт. 2020 йил, 12 август.
2020 йил, 12 август.
Кутилмаган воқеа. 2020 йил, 13 август.
Карантин чекловларини яқинда юмшатишади. Бу менинг лойиҳам ва эрталабки сайрларимга таъсир қиладими?
Белгилар. 2020 йил, 14 август.
Карантин чекловлари юмшатиляпти. Лойиҳанинг 15-куни албатта ўзгаришлар билан боғлиқ бўлади.
Умуман олганда, суратлар карантин ҳақида деярли ҳеч нарса демайди. Коронавирус пандемияси ва карантинга алоқадор предметлар билан бир нечта кадрлар мавжуд, холос.

Аммо, аниқ айтишим мумкинки, ўша пайтда кўчада ҳозиргига ёки карантинга қадар бўлган даврга нисбатан анча кам одам бўлган. Кўчалар деярли бўш эди. Шаҳарга тонгда чиққан бўлсам ҳам, бўш кўчалар кўзга ташланар эди. Бу йил эрта тонгда ҳаёт қайнаяпти.

Мен карантинни баъзида қўмсайман, чунки кўп вақтимни оилам билан ўтказардим, шаҳар тинч, осойишта, ҳатто ҳаво тозароқ эди, қуёш эса бунчалик қиздирмасди гўё.
Лойиҳа натижалари ҳақида
Ўйлашимча, ўз олдимга қўйган вазифани уддаладим. Лойиҳа мен учун муваффақиятли бўлди. Мен жуда кўп қизиқарли кадрларни суратга олдим ва эрта уйғониб одатда кун давомида бажариб бўлмайдиган вазифаларни бажариш мумкинлигини тушундим.

Бундан ташқари, мен лойиҳадан олдин ва кейинги ишларим ўртасидаги фарқни кўрдим. Улар композиция ва ранглари билан бир оз фарқ қилади. Менимча, энди ўз йўналишимни ва ўз тасвиримни излай бошлаяпман, кўпинча асосий композицион қоидалардан четга чиқаяпман.

Лойиҳа ўзлигимни топиш ва намоён қилиш учун ўз йўналишимда ишлаш, нималарнидир ўзгартириш кераклигини тушунишимга ёрдам берди. Бироқ, айнан нима эканлигини ҳали тушунганимча йўқ.
Режалар ҳақида
Мен бу асарларимни кўргазмага қўймоқчиман. Аммо кўргазма залида эмас. Бироқ, агар бирор бир галерея бу таклиф билан мурожаат қилса, уни ҳам рад қилмаган бўлардим.
Кутиш жараёни
2020 йил, 23 август
Мен шаҳар ҳокимлигига кўргазма учун жой ажратишлари бўйича мурожаат қилиш ҳақида ҳам бир ўйладим, масалан Амир Темур хиёбонида одамлар шунчаки юриб, суратларни томоша қилишлари учун.
реклама
реклама
Кўргазмани айнан шаҳарда ўтказиш ғояси менга кўпроқ ёқади,чунки бу лойиҳа шаҳар ҳақида. Кўргазма зали – бу жуда яхши. У ерда чироқ ёрдамида томошабинлар эътиборини тасвирчи хоҳлаган нарсага қаратиш мумкин.
Телепорт. 2020 йил, 27 август.
Соялар тезроқ ҳаракатланишга ёрдам беради.
Темир. 2020 йил, 28 август.
Ахборот шовқини. 2020 йил, 29 август.
Сўнгги йилларда информация жуда кўп ва унинг асосий қисми – ахлат
Кузатувчилар. 2020 йил, 30 август.
Онлайн. 2020 йил, 31 август.
Ўқув йили бошланиши ҳақида маълум қилишди. Монитор орқали ўрганишга тайёрман!
Феруза. 2020 йил, 1 сентябрь.
Ёз тугади, таътил ўтди.
Аммо Тошкентдаги барча маданий тадбирларда бўладиган Afisha.uz фотомухбири сифатида шуни биламан ва тушунаманки, шаҳримиз маданий ҳаёти ва шаҳримизда ўтказиладиган маданий тадбирларнинг оммабоплиги шунчалик пастки, одамлар фақат жаҳон миқёсидаги ёки камида МДҲ миқёсидаги юлдуз иштирокидаги тадбирларга боришади. Ҳеч ким ҳеч қаерга боришни хоҳламайди, фақат санъатни яхши кўрадиган одамларнинг кичик гуруҳидан ташқари. Одатда бу ўша-ўша одамлар.
Агар суратлар галереяда намойиш этилса, кўпчилик бу расмларни кўрмайди. Мен ишларимни буюк деб айтолмайман. Аммо мен улар ёрдамида оддий одамлар билан мулоқот ўрнатмоқчиман. Балки санъат ва маданият одамларга яқинлашса, уларнинг санъат ва маданиятга қизиқиши ортган бўлармиди. Ахир, 50:50:50 лойиҳаси фотосуратлари шаҳар ҳаётини акс эттиради ва одамларнинг шаҳар билан муносабати ҳақида саҳналаштирилган тасвирлар билан эмас, балки менинг кўзларим орқали гапиради.
Смена. 2020 йил, 9 сентябрь.
Соядан ташқарида. 2020 йил, 10 сентябрь.
Схема. 2020 йил, 11 сентябрь.
Жуфтлик. 2020 йил, 12 сентябрь.
2020 йил, 13 сентябрь.
Яримта. 2020 йил, 14 сентябрь.
2020 йил, 15 сентябрь.
30 атрофида. 2020 йил, 16 сентябрь.
Имо-ишора. 2020 йил, 17 сентябрь.
Фотосуратлар муаллифи: Евгений Сорочин
Материалларга бўлган барча ҳуқуқлар «Газета.uz» нашрига тегишли. www.gazeta.uz сайтига жойлаштирилган ва «Газета.uz»га тегишли фото-, график ва бошқа материаллардан учинчи шахслар томонидан ҳар қандай кўринишда фойдаланиш тақиқланади.

Қизиқарли нарсаларни биласизми, у ҳақида бошқаларга айтиб бермоқчимисиз? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг