7 ноябрь куни ҳар йилги Samarkand Half Marathon хайрия югуриш мусобақаси Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Ўтган йили дунёдаги эпедимиологик вазият туфайли тадбирнинг спорт қисми икки хил форматда — Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган 42 нафар профессионал спорт усталари учун Самарқандда ва қолган барча хоҳловчилар учун виртуал мусобақа тарзида бўлиб ўтган эди. Бу йили Samarkand Half Marathon анъанавий оффлайн-форматга қайтди.

Югуриш учун старт Регистон майдонидан бошланди, спортчилар ундан сўнг Биби-Хонум, Афросияб, Хазрати Хизир ва Самарқанднинг бошқа диққатга сазовор жойларидан ўтишди.


21 км масофада югуриш бўйича эркаклар ўртасида сурхондарёлик спортчи Шохрух Давлатов, аёллар ўртасида эса қирғизистонлик спортчи Гулшаной Сатторова биринчиликни қўлга киритди.


10 км масофада эса эркаклар ўртасида Евгений Фадеев, аёллар орасида эса Ситора Ҳамидова (Иккинчи Samarkand Half Marathon’да Ситора Ўзбекистон рекордини янгилаган эди) биринчи бўлиб финишга етиб келди. 2 кмлик масофа бўйича эса Хасан Мирсоатов ва Ирина Берниковалар ғолибликни қўлга киритишди.


«Шимолча юриш» мусобақасида Амирхон Миралиев ва Дусанова Маҳбуба ҳаммани ортда қолдира олди.

Яриммарафон 21 км (эркарлар):

  • 1 ўрин: Шоҳрух Давлетов (1996, Термиз). Натижа — 1:05:55. Соврин — 12 млн сўм;
  • 2 ўрин: Отабек Тошқуватов (2000, Самарқанд). Натижа — 1:09:15. Соврин — 10 млн сўм;
  • 3 ўрин: Ойбек Маматкомилов (2000, Андижон). Натижа — 1:10:24. Соврин — 8 млн сўм.

Яриммарафон 21 км (аёллар):

  • 1 ўрин: Гульшаной Саторова (1992, Жалол-Обод, Кирғизистон). Натижа — 1:15:44. Соврин — 12 млн сўм;
  • 2 ўрин: Екатерина Тунгускова (1998, Ўзбекистон). Натижа — 1:16:58. Соврин — 10 млн сўм;
  • 3 ўрин: Азиза Мирзакбарова (2001, Андижон). Натижа — 1:17:49. Соврин — 8 млн сўм.

Ҳавоскор 10 км (эркаклар):

  • 1 ўрин: Евгений Фадеев (1995, Термез). Натижа — 0:31:19. Соврин — 6 млн сўм;
  • 2 ўрин: Азизбек Насимов (2002, Самарқанд). Натижа — 0:31:23. Соврин — 5 млн сўм;
  • 3 ўрин: Бунёд Мухитдинов (2001, Самарканд). Натижа — 0:31:27. Соврин — 4 млн сўм.

Ҳавоскор 10 км (аёллар):

  • 1 ўрин: Ситора Хамидова (1989, Тошкент). Натижа — 0:34:03. Соврин — 6 млн сўм;
  • 2 ўрин: Ирина Берникова (1987, Андижон). Натижа — 0:35:38. Соврин — 5 млн сўм;
  • 3 ўрин: Алина Хакимова (1997, Тошкент). Натижа — 0:38:02. Соврин — 4 млн сўм.

Янги иштирокчилар 2 км (эркаклар):

  • 1 ўрин: Хасан Мирсоатов (1999, Ангрен). Натижа — 0:05:37. Соврин — 3 млн сўм;
  • 2 ўрин: Хуршид Ахмадалиев (1970, Янгиқўрғон). Натижа — 0:05:51. Соврин — 2 млн сўм;
  • 3 ўрин: Диёрбек Ахмедов (2007). Натижа — 0:05:52. Соврин — 1 млн сўм.

Янги иштирокчилар 2 км (аёллар):

  • 1 ўрин: Ирина Берникова (1987, Андижон). Натижа — 0:06:57. Соврин — 3 млн сўм;
  • 2 ўрин: Эзозахон Хашимова (1970, Самарқанд). Натижа — 0:07:44. Соврин — 2 млн сўм;
  • 3 ўрин: Иродахон Сангирова (2007, Ғаллаорол). Натижа — 0:07:46. Соврин — 1 млн сўм.

Натижалар ҳақида батафсил маълумотни ҳавола орқали олишингиз мумкин.


«Шимолча юриш» мусобақаси иштирокчилари юриши Ғарбий Тянь-Шан ва Помир-Олой тоғларида яшовчи қор қоплонларига бағишланган. Ушбу юриш ҳамкори сифатида эса БМТ Тараққиёт дастури/ биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Глобал экологик жамғармаси иштирок этди.


Samarkand Half Marathon`да 29 мамлакатдан 2175 спортчи (2019 йилда 25 мамлакатдан 1100 киши), шунингдек, 350 нафар кўнгиллилар, 50 нафар ҳакам ва 50 нафар журналист қатнашди.