Фискал таҳлиллар Telegram каналида январь- ноябрь ойларида қурилиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган 20 та йирик корхона маълумотлари очиқланди.

1 декабрь ҳолатига қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 17 467 та корхона томонидан 6,6 трлн сўм солиқ тўланган. Шундан 1 трлн сўми, яъни 15,3 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида солиқ тўлаш кўрсаткичлари — ТОП-3:

  • Тошкент шаҳри — 2,7 трлн сўм — 41,1% (3 566 та корхона);
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 981 млрд сўм — 14,8% (968 та корхона);
  • Қашқадарё вилояти — 629,9 млрд сўм — 9,5% (1 427 та корхона).

Қурилиш компаниялари орасида энг кўп солиқ тўлаганлар сифатида — Discover Invest МЧЖ (87,1 млрд сўм), Premium Village МЧЖ (83,5 млрд сўм), Mimar Group МЧЖ (67,8 млрд сўм), Absolute Business Trade МЧЖ (67,5 млрд сўм), Agromir Buildings МЧЖ (63,3 млрд сўм) қайд этилди.

Рўйхатда келтирилган компаниялар орасида нисбатан кам солиқ тўлаганлар — Castle Village МЧЖ (29,6 млрд сўм), Golden House Development МЧЖ (29,2 млрд сўм), Trest-12 A3 (27,8 млрд сўм) корхоналаридир.


Маълумотлар солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича шакллантирилган.

Эслатиб ўтамиз, ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев 1 декабрдан бошлаб солиқ органлари жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига олинган маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр эканини маълум қилганди.