Иқтисодиёт

Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш бўйича статистикалар бир неча каррасига фарқ қилмоқда
22 декабр 2022, 08:41

Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш бўйича статистикалар бир неча каррасига фарқ қилмоқда

Ўзбекистон ноябрда Хитойга 39,6 млн долларлик газ экспорт қилганини маълум қилди. Хитой томони эса қарийб уч баравар юқори — 114,2 млн долларлик кўрсаткични келтирди. Давлат статистика қўмитаси бу фарқ бўйича изоҳ берди.

Ваколатли органларга асосий озиқ-овқатлар сунъий тақчиллигини юзага келтирганларнинг биноларига бевосита кириш ҳуқуқи берилди
21 декабр 2022, 18:19

Ваколатли органларга асосий озиқ-овқатлар сунъий тақчиллигини юзага келтирганларнинг биноларига бевосита кириш ҳуқуқи берилди

Ҳукумат қарори билан ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари сунъий оширилиб, бозорларда ажиотажлар юзага келган тақдирда, ваколатли органлар компаниялар биноларига кириш ҳамда омборларда хатлов ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўзбек-қозоқ бизнес-форумида қиймати $3 млрддан ортиқ келишувлар имзоланди
21 декабр 2022, 15:09

Ўзбек-қозоқ бизнес-форумида қиймати $3 млрддан ортиқ келишувлар имзоланди

21 декабрь куни бўлиб ўтган ўзбек-қозоқ бизнес-форуми якунлари бўйича Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди. Шунингдек, томонлар қиймати $3 млрддан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

Ўзбекистон Қирғизистонга туркман газидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб берди
21 декабр 2022, 14:59

Ўзбекистон Қирғизистонга туркман газидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб берди

Ўзбекистон Қирғизистонга Туркманистон газидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Сирдарё дарёсини сув билан таъминловчи Тўхтагул сув омборида сув сатҳининг кескин пасайишига йўл қўймаслик учун етказиб берди.

Банкларда доллар курслари тушди
21 декабр 2022, 10:23

Банкларда доллар курслари тушди

Тижорат банклари 21 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 260 — 11 300 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 335 сўм.

2025 йилгача барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади
20 декабр 2022, 13:36

2025 йилгача барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади

Президент келгуси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилишини таъкидлади. Бунинг учун $2 млрд инвестиция жалб қилинади. Натижада 60 фоиз электр ва газ истеъмоли «яшил энергия»га ўтказилиши кутилмоқда.

UzAuto Trailer корхонаси 561 млрд сўм эвазига хусусийлаштирилди
20 декабр 2022, 10:28

UzAuto Trailer корхонаси 561 млрд сўм эвазига хусусийлаштирилди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, UzAuto Trailer корхонаси устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 561,1 млрд сўм эвазига Татаристоннинг «Химград» технополис саноат паркига сотилди. Корхонани мустақил баҳолаш ишлари PricewaterhouseCoopers томонидан амалга оширилди.

Аксар банкларда долларнинг сотиш курси 25 сўмга кўтарилди
20 декабр 2022, 09:47

Аксар банкларда долларнинг сотиш курси 25 сўмга кўтарилди

Тижорат банклари 20 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 300 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 345 сўм.

Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш давлат томонидан қўллаб-қувватланади
19 декабр 2022, 23:09 1

Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш давлат томонидан қўллаб-қувватланади

Ўзбекистон президенти электромобиллар ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Харидорларга маҳаллий электромобилларни харид қилишда кредит фоизларининг бир қисми қопланади. Шунингдек, давлат идоралари ва ҳокимликлар учун электромобиллар харид қилинади.

Икки йил ичида Ўзбекистонда электромобиллар учун 2400 та қувватланиш станцияси пайдо бўлади
19 декабр 2022, 20:22

Икки йил ичида Ўзбекистонда электромобиллар учун 2400 та қувватланиш станцияси пайдо бўлади

2024 йилдан бошлаб барча янги савдо, кўнгилочар ва бизнес марказлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар ва автомобиль йўллар бўйидаги инфратузилмаларда мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станциялари жойлаштирилади. Икки йил ичида 2400 та станция қурилади.

2023 йилда солиқ сиёсатида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?
19 декабр 2022, 19:17

2023 йилда солиқ сиёсатида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?

2023 йилдан бошлаб тадбиркорлар учун ҚҚС ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши натижасида улар ихтиёрида қўшимча 13 трлн сўм айланма маблағ қолиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб бюджет маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади.

2023 йилда давлат ташқи қарзи $32,6 млрд бўлиши прогноз қилинмоқда — Тимур Ишметов
19 декабр 2022, 18:35

2023 йилда давлат ташқи қарзи $32,6 млрд бўлиши прогноз қилинмоқда — Тимур Ишметов

Молия вазири Тимур Ишметов қуйи палатанинг навбатдаги йиғилишида келгуси йилда бюджет даромадлари 311 трлн сўм миқдорида, харажатлар эса 344 трлн сўм миқдорида режалаштирилганини маълум қилди. Консолидациялашган бюджет миқдори 32,5 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 3% тақчиллик билан шакллантирилди.

«️Катта эҳтимол билан халқнинг ғазнасидаги бу пуллар монополист компаниянинг ҳисобига ўтказилади». Депутат утилизация йиғими ҳақида
19 декабр 2022, 17:52

«️Катта эҳтимол билан халқнинг ғазнасидаги бу пуллар монополист компаниянинг ҳисобига ўтказилади». Депутат утилизация йиғими ҳақида

2022 йилги давлат бюджетига боғчалар учун субсидиялар, иссиқлик таъминоти тарифлари учун компенсациялар ва бошқа мақсадлар учун қўшимча маблағлар ажратиш ҳисобига харажатларни оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган.

Хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун истеъмол кредити ажратиш таклиф қилинмоқда
19 декабр 2022, 15:20

Хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун истеъмол кредити ажратиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун истеъмол кредити ажратиш режалаштирилмоқда. Депутат Дониёр Ғаниевнинг қайд этишида, одамлар чел эл электромобиллари ёки маиший техникаларини сотиб олиш учун истеъмол кредити олишолмагани сабаб, уларни фақатгина муддатли тўловга олишмоқда.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 320 сўмгача кўтарилди
19 декабр 2022, 09:38

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 320 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 19 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 210 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 320 сўм.

Қонунчилик палатаси қўмитаси 2023 йил учун давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқмоқда
17 декабр 2022, 17:55

Қонунчилик палатаси қўмитаси 2023 йил учун давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқмоқда

Қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси 15 декабрга қадар қабул қилиниши керак бўлган 2023 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги лойиҳани кўриб чиқмоқда. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилмади.

Жаҳон банки стратегик ислоҳотларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга қарийб $1 млрд қарз беради
17 декабр 2022, 15:58

Жаҳон банки стратегик ислоҳотларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга қарийб $1 млрд қарз беради

ЖБ стратегик ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистонга $470 млн имтиёзли ва $480 млн қийматдаги паст ставкали кредитлар тақдим этишни маъқуллади. Ушбу маблағлар Халқаро тараққиёт ассоциацияси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 12 йилдан 34 йилгача муддатга берилади.

Марказий банк учта тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди
17 декабр 2022, 10:05

Марказий банк учта тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди

Республика Марказий банки лицензия олинган кундан бошлаб бир йил давомида тўлов ташкилоти фаолиятини амалга оширмагани учун International Eco Pay, Panda Internet Technology ва UGNIS корхоналарининг лицензияларини чақириб олди.

«Нима учун ҳокимлар 70−80% корхоналарда 1 нафардан ходим ишлаётгани билан бирор марта қизиқиб кўрмаган?» — президент
16 декабр 2022, 19:59

«Нима учун ҳокимлар 70−80% корхоналарда 1 нафардан ходим ишлаётгани билан бирор марта қизиқиб кўрмаган?» — президент

Ўзбекистоннинг 47 та туманида 70−80 фоиз корхоналарда ишчилар сони 1 нафарни ташкил этмоқда. Президент бунинг учун ҳокимларни танқид қилиб, нима учун корхоналар ижтимоий солиқ ставкаси туширилганига қарамасдан, «адолатли солиқ тўлашга» ўта олмаётганини сўради.

Туркманистон Ўзбекистонга энергия тақчиллигининг бир қисмини қоплашга ёрдам беради
16 декабр 2022, 18:14

Туркманистон Ўзбекистонга энергия тақчиллигининг бир қисмини қоплашга ёрдам беради

Ўзбекистон Туркманистондан табиий газ импортини ошириш бўйича келишувга эришди. Уч ой ичида 1,5 млрд куб метрга яқин газ импорт қилиниши режалаштирилган, бу эса қиш мавсумида тақчилликни қоплашга ёрдам беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг