1 майдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» компаниясига қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

«UNG Petro МЧЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ, якшанба куни UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи Наврўз байрами арафасида эълон қилинган Аи-92 бензинига берилган чегирмалар 1 майдан бошлаб тўхтатилиши тўғрисида хабар берилган эди. Мазкур хабар кейинроқ ўчирилди.