2023 йилнинг дастлабки уч ойида UzAuto Motors соф даромади 8,85 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталидаги компаниянинг молиявий ҳисоботида маълум қилинди.

2022 йилнинг биринчи чорагига нисбатан сотиш ҳажми 2 фоизга, маҳсулот таннархи эса 3,5 фоизга ошиб, 7,65 триллион сўмни ташкил этди. Натижада компаниянинг ялпи фойдаси 6,6 фоизга камайган.

Сотув харажатларининг 74 фоизга (362,9 млрд сўмгача) ва маъмурий харажатларнинг беш баробарга (355,4 млрд сўмгача) ўсиши ҳисобига асосий фаолиятдан олинган фойда 2022 йилнинг январь-мартига нисбатан 2,3 баробарга — 272,48 млрд сўмгача пасайди.

Валюта курсларидаги фарқлар бўйича даромадларнинг 3,3 баравар (142,66 млрд сўмгача) камайиши сабабли молиявий даромадлар деярли икки баравар — 276,07 млрд сўмга тушди.

Шу билан бирга, молиявий фаолият харажатлари 2,5 бараварга (235,5 млрд сўмгача) қисқарди, бу, асосан, валюта курслари фарқидан кўрилган йўқотишларнинг сезиларли даражада қисқариши (биринчи чоракда сўм долларга нисбатан атиги 1,65 фоизга қадрсизланган бўлса, 2022 йилнинг ушбу даврида девальвация 5,3 фоизни ташкил этган — «Газета.uz»).

UzAuto Motors`нинг соф фойдаси 43,8 фоизга — 460,48 миллиард сўмдан 258,76 миллиард сўмга (Марказий банкнинг 4 майдаги курси бўйича 22,58 миллион доллар) камайган бўлса-да, ўтган йили компания ҳар чоракда 619,6 миллиард сўм фойда кўрганди.

UzAuto Motors 2023 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар камроқ фойда солиғини тўлаган. 2022 йилда — 115 млрд сўм, 2023 йилда — 54,2 млрд сўм.