«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига қарашли UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи Наврўз байрами арафасида эълон қилинган Аи-92 бензинига берилган чегирмалар 1 майдан бошлаб тўхтатилишини маълум қилди.

«Келгусида, нархлар импорт етказиб берувчиларнинг нархларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиб, бозор муносабатига мувофик, очиқ соғлом рақобат мухитига кура шакиллантирилади», — дейилади хабарда.

Чегирма вақтида Аи-92 бензинининг бир литри 7500 сўмдан сотилганди.

UPD: Ушбу хабар бир соат ўтар-ўтмас UNG Petro каналидан ўчирилиб ташланди.