Иқтисодиёт

Марказий банк банкрот бўлган «Туркистонбанк» омонатчиларининг маблағлари қайтарилишига изоҳ берди
4 май 2023, 18:12

Марказий банк банкрот бўлган «Туркистонбанк» омонатчиларининг маблағлари қайтарилишига изоҳ берди

«Туркистонбанк»нинг банкрот бўлиши сабаб 52 нафар мижоз 53 млрд сўм омонатларини қайтариш бўйича мурожаат қилган бўлиб, унинг бир қисми банк томонидан субординатив кредит сифатида берилган. МБ суд қарори билан 18 нафар фуқаронинг 29 млрд сўмлик маблағлари омонат сифатида тан олинганини маълум қилди.

Humo ва Uzcard банкоматларини интеграциялаш 7−10 кун ичида якунланади — Марказий банк раиси
4 май 2023, 17:24

Humo ва Uzcard банкоматларини интеграциялаш 7−10 кун ичида якунланади — Марказий банк раиси

Марказий банк раиси Humo ва Uzcard тўлов тизимлари банкоматларини интеграциялаш 7−10 кун ичида якунланишини маълум қилди. Шунингдек, Korzinka супермаркетлар тармоғида виртуал кассаларни ишга туширишга тайёргарлик кўрилаётганини, пулни нақдлаштириш учун комиссия фоизи муҳокама қилинаётганини айтди.

АКТ вазирлиги ва «Алоқабанк» бинолари сотуви бекор қилинди — Марказий банк раиси
4 май 2023, 16:47

АКТ вазирлиги ва «Алоқабанк» бинолари сотуви бекор қилинди — Марказий банк раиси

Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Алоқабанк»нинг Тошкент шаҳри марказидаги маъмурий биноларини сотиш ва Black Gold Industry News`га 390 млрд сўмлик имтиёзли кредит ажратиш бўйича келишувлар бекор қилинди, дея маълум қилди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов.

Марказий банк Ўзбекистонда p2p ўтказмалари учун электрон ҳисобварақалари жорий этилишига қарши чиқди
4 май 2023, 15:50

Марказий банк Ўзбекистонда p2p ўтказмалари учун электрон ҳисобварақалари жорий этилишига қарши чиқди

Жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари бўйича электрон ҳисобварақаларни расмийлаштириш, яъни бу маълумотларни солиқ органларига ўтказиш тартибига Марказий банк салбий муносабатда, деди Марказий банк раиси. Мутахассисларнинг айтишича, бу норма банк сири тўғрисидаги қонун ва Конституцияга зид.

Йирик савдо марказларига ижара тўловларини хорижий валютага боғлашга рухсат берилади
4 май 2023, 15:46

Йирик савдо марказларига ижара тўловларини хорижий валютага боғлашга рухсат берилади

Ҳукумат комиссияси ижара тўловларини хорижий валютага боғлашга рухсат бериши мумкин. Гап 200 млн доллардан ортиқ сармоя ва 70 минг квадрат метрдан ортиқ ижара майдонига эга йирик савдо ва кўнгилочар марказлар ҳақида бормоқда. Тошкентда қурилаётган биргина савдо маркази шундай талабга жавоб беради.

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
4 май 2023, 12:40

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолди. Регулятор биринчи чорак якунларига кўра, иқтисодиётдаги аксарият кўрсаткичлар макроиқтисодий ривожланишнинг базавий сценарийси доирасида эканлигини таъкидлади. Йил якуни бўйича инфляция прогнози 8,5−9,5 фоиз даражасида сақланиб қолди.

UzAuto Motors`нинг соф фойдаси биринчи чоракда салкам 2 бараварга камайди
4 май 2023, 10:32

UzAuto Motors`нинг соф фойдаси биринчи чоракда салкам 2 бараварга камайди

UzAuto Motors 2023 йилнинг биринчи чорагида 258,76 млрд сўм соф фойда кўрди. Бироқ бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43,8 фоизга кам.

Айрим банкларда долларнинг сотув курси яна 11 500 сўмдан ошди
4 май 2023, 10:05

Айрим банкларда долларнинг сотув курси яна 11 500 сўмдан ошди

Тижорат банклари 4 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 400 — 11 450 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 465 — 11 515 сўм.

Zara, Bershka, Massimo Dutti каби брендларни ичига олган Cenomi Group Ўзбекистон бозорига кириши мумкин
3 май 2023, 16:20

Zara, Bershka, Massimo Dutti каби брендларни ичига олган Cenomi Group Ўзбекистон бозорига кириши мумкин

Портфелига Inditex гуруҳининг Zara, Zara Home, Massimo Dutti, Bershka, Pull & Bear, Oysho ва Stradivarius каби брендлари кирувчи Cenomi Group Ўзбекистон бозорига кириши ҳақида эълон қилинди. Cenomi Tashkent City Mall лойиҳасида тақдим этилиши мумкин.

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун 200 млн евро ажратади
3 май 2023, 11:42

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун 200 млн евро ажратади

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув хизматларини яхшилаш учун 200 млн евро ажратади. Маблағлар Қўқон, Марғилон, Термиз шаҳарларининг сув тизимини ривожлантириш учун йўналтирилади.

Энди гаровга қўювчининг илтимоси билан мол-мулкни аукционга қўйиш кечиктирилмайди
3 май 2023, 11:33

Энди гаровга қўювчининг илтимоси билан мол-мулкни аукционга қўйиш кечиктирилмайди

Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси яна ошди
3 май 2023, 10:18

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси яна ошди

Тижорат банклари 3 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 380 — 11 425 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 425 — 11 495 сўм.

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни рақамлаштириш учун 50,5 млн евро ажратди
2 май 2023, 14:44

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни рақамлаштириш учун 50,5 млн евро ажратди

Ўзбекистон ва Германия тараққиёт банки KfW ўртасида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга йўналтирилган 45 миллион евролик кредит шартномаси ва 5,5 миллион евролик грант шартномаси имзоланди.

Банкларда доллар курси 11 425 — 11 475 сўм атрофида сотилмоқда
2 май 2023, 10:32

Банкларда доллар курси 11 425 — 11 475 сўм атрофида сотилмоқда

Тижорат банклари 2 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 350 — 11 405 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 425 — 11 475 сўм.

Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 0,8 фоизни ташкил этди
1 май 2023, 14:53

Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 0,8 фоизни ташкил этди

Апрель ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди. Маҳсулотлар орасида помидор нархи 21,3 фоизга, гуруч 14,1 фоизга, сабзи 13,2 фоизга ва шакар 10,5 фоизга ошди.

Президент давлат қарзи тўғрисидаги қонунни имзолади
1 май 2023, 12:30

Президент давлат қарзи тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент имзолаган «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, бу кўрсаткичнинг максимал миқдори ЯИМга нисбатан 60% этиб белгиланди. Уни самарали бошқариш учун 3 йиллик стратегия тасдиқланади. 2023 йил 1 январь ҳолатига, давлат қарзи 29,2 млрд долларга (ЯИМга нисбатан 36,4 фоиз) етган.

1 майдан БҲМ 330 минг сўм этиб белгиланди
1 май 2023, 11:29

1 майдан БҲМ 330 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 980 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори 330 000 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.

UNG Petro шохобчаларида Аи-92 бензинига чегирма бекор қилинмайди
30 апрель 2023, 18:48

UNG Petro шохобчаларида Аи-92 бензинига чегирма бекор қилинмайди

Энергетика вазирлиги UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига берилган чегирмалар 1 майдан бошлаб тўхтатилиши тўғрисидаги хабарни рад этди.

UNG Petro шохобчаларида Аи-92 бензини учун чегирма 1 майдан тўхтатилади
30 апрель 2023, 16:42

UNG Petro шохобчаларида Аи-92 бензини учун чегирма 1 майдан тўхтатилади

UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи томонидан Наврўз байрами арафасида эълон қилинган Аи-92 бензини учун чегирма 1 майдан бошлаб тўхтатилди. Акция давомида бир литр ёқилғи 7500 сўмдан сотилди.

МҲТИ ички туризмдан қониқиш даражасини баҳолади
29 апрель 2023, 17:18

МҲТИ ички туризмдан қониқиш даражасини баҳолади

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ички туризм бўйича сўров ўтказди. Респондентларнинг ярмидан кўпи оилалари билан саёҳат қилишни афзал кўришларини айтди. Асосий муаммолар қаторида йўллар сифати, нархлар, сув, интернет ва санитария пунктлари саналди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг