Иқтисодиёт

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
19 апрель 2021, 16:09

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 13 сўмга қимматлади ва жами 10 525 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса бироз пасайди.

2021 йилнинг биринчи чорагида ЯИМнинг ҳажми 3 фоизга ошган
17 апрель 2021, 17:27

2021 йилнинг биринчи чорагида ЯИМнинг ҳажми 3 фоизга ошган

Йилнинг илк чорагида ЯИМ ўсиши ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 103%дан иборат бўлган. Кўрсаткичлар транспорт, қурилиш ва чакана савдо соҳаларида тикланиш оғир кетаётганини кўрсатмоқда.

Март ойида автомобиллар савдосида ўсиш кузатилди
17 апрель 2021, 16:20 2

Март ойида автомобиллар савдосида ўсиш кузатилди

Маълумотларга кўра, март ойида автомобиль бозорида аҳоли талаби февраль ойига нисбатан 7,7%га ошиб, қаторасига иккинчи ой барқарор ўсиш суръатларини кўрсатди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда, автомобиллар савдоси ўсиши 47,4%ни ташкил қилди.

Шавкат Мирзиёев — «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўли лойиҳасининг аҳамияти ҳақида
16 апрель 2021, 21:32

Шавкат Мирзиёев — «Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор» темир йўли лойиҳасининг аҳамияти ҳақида

Шавкат Мирзиёев трансафғон темир йўлининг қурилиши Ўзбекистон учун қўшимча бозорлар пайдо бўлиши, ишлаб чиқараётган маҳсулотлар таннархининг 60−70 фоизга камайишига имкон яратишини маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, лойиҳага Россия ва қўшни давлатлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Япония Ўзбекистонга 195 млн доллар миқдорида кредит ажратди
16 апрель 2021, 16:58

Япония Ўзбекистонга 195 млн доллар миқдорида кредит ажратди

Япония Ўзбекистонга электр энергияси соҳасидаги сиёсий масалаларни ҳал қилиш учун 195 млн доллар миқдорида кредит ажратди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
16 апрель 2021, 16:10

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 4 сўмга қимматлади ва жами 10 512 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

Uzbekistan Airways ва яна 14 компания IPO ўтказиладиган компаниялар рўйхатига киритилди
16 апрель 2021, 11:36

Uzbekistan Airways ва яна 14 компания IPO ўтказиладиган компаниялар рўйхатига киритилди

Uzbekistan Airways, «Ўзметкомбинат», «Ўзбекнефтегаз», «Ўзмиллийбанк» ва «Ўзтрансгаз» каби бошқа компаниялар 2021−2023 йилларда акциялари фонд биржасида оммавий савдо учун жойлаштириладиган компаниялар рўйхатига киритилди.

Самарқанддаги туризм маркази 2022 йилда фойдаланишга топширилади
15 апрель 2021, 21:23

Самарқанддаги туризм маркази 2022 йилда фойдаланишга топширилади

Президент Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида барпо этилаётган туризм маркази қурилишини кўздан кечирди. Бу ерда 8 та меҳмонхона, карвонсарой, дам олиш масканлари бўлади. Марказни 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

Компаниялар Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини қандай баҳолаётгани ўрганилди
15 апрель 2021, 19:37 1

Компаниялар Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини қандай баҳолаётгани ўрганилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқотлари аксарият тадбиркорлар мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳолашини, бироқ уларнинг бизнесини янада қўллаб-қувватлаш зарурлигини кўрсатди. Ер участкалари ажратиш, солиқ ставкаларини ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтириш ва бошқа муаммолар тадбиркорларни ташвишга солаётгани маълум бўлди.

Январь-март ойларида пул ўтказмалари 1,42 млрд долларни ташкил қилди
15 апрель 2021, 17:14

Январь-март ойларида пул ўтказмалари 1,42 млрд долларни ташкил қилди

2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 1,42 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 млн долларга ошди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
15 апрель 2021, 16:36

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 10 сўмга қимматлади ва жами 10 507 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз қимматлади, рубль эса арзонлади.

Самарқанд халқаро аэропорти йилига 1,5 млн йўловчига хизмат қилади
15 апрель 2021, 13:58 1

Самарқанд халқаро аэропорти йилига 1,5 млн йўловчига хизмат қилади

Президентга тақдимот қилинган Самарқанд халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг йилига 1,5 млн йўловчига хизмат кўрсатиши кутилмоқда. «Air Marakanda» компаниясига ДХШ асосида 20 йилга аэропортни бошқариш ҳуқуқи берилади. Компания аэропорт инфратузилмасини ривожлантиришга 80 млн доллар инвестиция киритади.

Президент Самарқанд аэропортини реконструкция қилиш ишлари билан танишди
15 апрель 2021, 13:33

Президент Самарқанд аэропортини реконструкция қилиш ишлари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини халқаро аэропортнинг реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади. Сентябрь ойида фойдаланишга топшириладиган янги аэропорт соатига 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Президент аэропорт одамлар учун қулай, хизмат кўрсатиш эса сифатли ва тезкор бўлиши кераклигини таъкидлади.

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни бир поғонага яхшиланди
15 апрель 2021, 11:30

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни бир поғонага яхшиланди

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистон 85-ўринни эгаллади. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлат ҳудудига визасиз саёҳат қилишлари мумкин. Биринчи ўринда Япония бўлиб, ушбу мамлакат паспорти фуқароларга 193 та давлатга визасиз саёҳат қилиш имконини бермоқда.

Ўзбекистонда илк гидроаккумуляция электростанцияси (ГАЭС) қурилади
15 апрель 2021, 10:44

Ўзбекистонда илк гидроаккумуляция электростанцияси (ГАЭС) қурилади

Ўзбекистонда Франциянинг EDF компанияси билан ҳамкорликда илк гидроаккумуляция электростанцияси (ГАЭС) қурилади. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилиши режалаштирилаётган Хўжакент ГАЭСнинг лойиҳавий қуввати 200 МВт га тенг.

Олтин-валюта захиралари бир ойда қарийб 590 млн долларга камайди
14 апрель 2021, 20:45 1

Олтин-валюта захиралари бир ойда қарийб 590 млн долларга камайди

Апрель ойи бошида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари бир ойда 589,1 млн долларга камайиб, 32,6 млрд долларга тушди. Олтин ҳажми ошганига қарамасдан, қимматбаҳо металл нархининг тушиши бунга сабаб бўлди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
14 апрель 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 4 сўмга қимматлади ва жами 10 497 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.

Ўзбекистондаги 17 та корхонага Россияга помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берилди
14 апрель 2021, 10:24

Ўзбекистондаги 17 та корхонага Россияга помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берилди

Росселхознадзор 14 апрелдан бошлаб, Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг кафолати билан Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги 17 та корхонага Россияга помидор ва қалампирни етказиб беришга рухсат беради. Шу кунга қадар Россияга Фарғона вилоятидаги еттита корхонадан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берилган эди.

Йил охирига қадар барча терминаллар Uzcard ва HUMO пластик карталарини қабул қилади
13 апрель 2021, 16:49

Йил охирига қадар барча терминаллар Uzcard ва HUMO пластик карталарини қабул қилади

Uzcard ва HUMO тўлов тизимларининг терминаллари йил охиригача ҳар икки турдаги карталарни ҳам қабул қилишни бошлайди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
13 апрель 2021, 16:18

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 17 сўмга қимматлади ва жами 10 492 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг