Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг берган маълумотларига кўра, март ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони февраль ойи билан таққослаганда ўзгаришсиз қолди ва 20,2 минг донани ташкил қилди. Бу эса ўтган йил март ойидан 34,4%га кўпроқ ҳисобланади.

Март ойида автомобиль бозорида аҳоли талаби февраль ойига нисбатан 7,7%га ошиб, қаторасига иккинчи ой барқарор ўсиш суръатларини кўрсатди. 2020 йил март ойи билан таққослаганда автомобиллар савдоси ўсиши 47,4%ни ташкил қилди. 2020 йил март ойида республика бўйича жорий этилган локдаун натижасида савдолар февраль ойига нисбатан 34,6%га камайган эди.


Рўйхатга ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони ўзгариши индекси.

Ҳисобот даврида Қорақалпоғистон Республикаси (31,5%), Хоразм (30,5%), Жиззах (23,5%) вилотяларида рўйхатга ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони юқори суръатларда ўсди.

Бунда, Бухоро (7,9%), Қашқадарё (7%) ва Андижон (4,3%) вилоятларида сезиларли даражада камайиш кузатилди.