1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг соф халқаро олтин-валюта захиралари ой давомида 589,1 млн долларга камайиб, 32,6 млрд долларни ташкил этди, дея хабар бермоқда Марказий банк. Жумладан, Ўзбекистон соф халқаро захиралари 2021 йил бошига нисбатан 2,2 млрд долларга ёки 6,5 фоизга камайди.

Соф олтин-валюта захиралари (ялпи захиралар ва эркин конвертация қилинадиган валютадаги мажбуриятлар ўртасидаги фарқ) 771,8 млн долларга қисқариб, 31,6 млрд долларга етди.

Мамлакатнинг олтин-валюта захиралари кетма-кет уч ойдан бери қисқармоқда. Март ойида захирадаги олтин 0,2 млн троя унциясига (6,2 тоннага яқин) кўпайиб, жами 11,4 млн унцияга (323 тоннага яқин) етди. Бироқ ушбу захиралар қиймати март ойидаги арзонлашувдан кейин 450,9 млн долларга камайди.

Манба: РБК.

Жумладан, 1 мартда олтин нархи унцияси учун 1738,8 долларни ташкил этган бўлса, 30 март куни у 1687,8 долларгача пасайди, 1 апрель куни эса 1729,3 долларга етди. АҚШнинг 10 йиллик ғазначилик облигациялари (US Treasuries) даромадлилигининг ошиши ҳам олтин нархига салбий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захиралари ҳам 132,4 млрн долларга камайди.