Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 1,42 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 млн долларга (31% фоизга) ошди.

Шу билан бир қаторда, чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 353 млн долларга етди. Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо деярли 1,06 млрд долларга етди.

Эслатиб ўтамиз, январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 892 млн долларни ташкил этган эди.