Январь-апрель ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 37,4 мингтани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 242 тага кўп (128,3 фоизга ўсган).
Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш аломатлари билан 34 та пахта кластерига нисбатан иш қўзғатди. Апрелда улар нархи 38 физга кўтарилган.
Ўзбекистонда бир литр ўсимлик ёғи нархи ҳафта давомида 0,5 фоизга арзонлашиб, 19,1 минг сўмгачани ташкил этди, дея маълум қилди ИТИМ. Нархлар 9 вилоятда арзонлашган бўлса, Тошкент ва қолган ҳудудларда қимматлашишда давом этмоқда. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов аввалроқ ҚҚС ставкасининг пасайиши хизмат ва товарларнинг арзонлашувига таъсир қилмаслигини таъкидлаган эди.
Долларнинг расмий курси 17 сўмга қимматлади ва жами 10 529 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам яна кўтарилди.
Январь-апрель ойларида банкларнинг кассаларига нақд пул тушумлари 75,4 трлн сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар эса 73,9 трлн сўмни ташкил этди.
Ўзбекистонда 15 майдан жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида йўловчиларни ташишга рухсат беришга оид тажриба бошланади. Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг маълумотига кўра, мамлакатда ноқонуний таксилар сони 100 мингдан ошади. Ҳукумат ноқонуний таксичиларни қандай тартибга солишни режалаштирмоқда — президент қарорининг энг асосий жиҳатлари.
ЕТТБ, ЕИБ ва Proparco Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга Total Eren қуёш электр станциясини қуриш учун 87,4 млн евро ажратмоқда.
Ўзбекистонда бозорида устунлигини сақлаб турган компаниялар рўйхатига 107 хил маҳсулот ва хизмат кўрсатиш тури бўйича 93 та компания киритилди.
2021 йилнинг I чорагида Ўзбекистон Қозоғистонга 82,6 млн доллар миқдорда 8 468 дона енгил автомобил экспорт қилган. Бу ушбу даврдаги Ўзбекистон енгил автомобил экспортининг деярли 95 фоизини ташкил қилади.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ой ичида 1,5 млрд долларга ошиб, 1 май ҳолатига кўра 34,1 млрд долларни ташкил қилди.
Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали ҳудудида жойлашган, 353 млн долларга баҳоланган Silk Road сайёҳлик марказини 2022 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу ерда конгресс-холл, саккизта меҳмонхона, «Абадий шаҳар» мажмуаси, дам олиш маскани ва бошқа объектлар пайдо бўлади. Марказ қандай кўринишда бўлади (фото).
Долларнинг расмий курси 18 сўмга қимматлади ва жами 10 511 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
ДСҚ солиқ хизмати ходимлари учун даромадларни мажбурий декларация қилиш таклифини илгари сурди. Президент фармони лойиҳасига кўра, улар ўзларига тегишли ҳаракатланувчи ва кўчмас мулклар, шунингдек, йил давомида умумий даромадларидан олинган бошқа активлари тўғрисидаги маълумотларни декларацияда кўрсатишлари керак бўлади.
Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 493 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
«Ўзтрансгаз» 2020 йилда 3,5 трлн сўмлик зарар билан йилнинг энг кўп зарар кўрган давлат корхонаси бўлди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати эса энг кўп фойда кўрган давлат корхонаси бўлди.
Ўсимлик ёғи импортига ҚҚСнинг бекор қилиниши арафасида божхона омборларидаги кунгабоқар ёғи ҳажми бир ҳафта ичида 3500 тоннадан 6500 тоннага кўпайди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бу сунъий тақчилликни келтириб чиқариб, нархларга таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Долларнинг расмий курси 12 сўмга арзонлади ва жами 10 501 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль эса яна кўтарилди.
Тошкентга АҚШдаги Boeing заводидан тўғридан-тўғри рейс билан Uzbekistan Airways’нинг олтинчи Dreamliner’и етиб келди. Ушбу самолет орқали Оролбўйи ҳудудлари учун 3 млн долларлик гуманитар етказиб берилди. Шунингдек, Boeing компанияси 100 минг долларлик хайрия қилди.
Кейинги йилдан бошлаб пенсия ва нафақаларни тарқатадиган банклар тендер орқали танланади. Улар пенсияларни нақд пулда беришлари керак бўлади. Пенсияларни тайинлаш учун фақат паспорт (ID-карта) талаб қилинади.
Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, божхона ва техник жиҳатдан тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқаларга қаратилган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг