Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Европа инвестиция банки (ЕИБ) ва Proparco (Agence Française de Développement шўъба компанияси) Ўзбекистондаги биринчи Total Eren лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 87,4 млн евро ажратмоқда. Ушбу маблағлар Самарқанд яқинида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш ва ишга тушириш учун сарфланади, дея ЕТТБ матбуот хизмати «Газета.uz» га хабар бермоқда.

Лойиҳа компанияси Tutly Solar (Total Eren`га тегишли) томонидан ажратилаётган молиялаштириш тўплами 43,7 млн евро миқдоридаги ЕИБ кредити ҳамда ЕТТБ ва Proparco компанияларининг тахминан 21,8 млн евро миқдоридаги кредитларидан иборат.

«Бу мамлакатдаги қайта тикланадиган энергетиканинг биринчи хусусий лойиҳаларидан биридир. Ҳозирда қазилма ёқилғи электр станциялари устун бўлган Ўзбекистонда энергия балансини диверсификация қилишга ёрдам беради», — дейилади баёнотда.

Лойиҳа ҳар йили чиқарилаётган зарарли газларнинг CО2 эквивалентини 160 минг тоннага камайтиришга ва қўшимча 270 ГВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқаришга ёрдам бериши кутилмоқда.

Ишга туширилгандан сўнг Tutly Solar, томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси 25 йил муддатдаги электр энергиясини сотиб олиш шартномаси асосида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»га сотилади.

Total Eren`нинг Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш режалари 2019 йилдаэълон қилинган. Станция Нуробод вилоятида жойлашишикўзда тутилган.