Иқтисодиёт

Автокредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Марказий банк буни барча учун хатарли деб ҳисобламоқда
16 июл 2021, 11:47

Автокредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Марказий банк буни барча учун хатарли деб ҳисобламоқда

Ўзбекистонда автомобиль хариди учун кредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Жумладан, Тошкентда энг юқори ўсиш суръатлари қайд этилиб, барча автокредитларнинг қарийб ярми — 1,1 трлн сўмни ташкил қилди. Марказий банк мазкур ҳолатни барча учун бирдек хатарли деб ҳисобламоқда.

Долларнинг расмий курси уч кунлик ўсишдан сўнг бироз пасайди
15 июл 2021, 16:40

Долларнинг расмий курси уч кунлик ўсишдан сўнг бироз пасайди

Долларнинг расмий курси 9,34 сўмга пасайди ва жами 10 650,66 сўм этиб белгиланди. Евро курси бироз кўтарилди, рубль курси бироз пасайди.

Ўзбекистон олтин захираси бўйича дунёда 17-ўринни эгаллади
15 июл 2021, 12:04

Ўзбекистон олтин захираси бўйича дунёда 17-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Марказий банки олтин захираси бўйича дунёда 17-ўринни эгаллади. Мамлакат олтин-валюта захирасининг 60,5 фоизи олтинда. Биринчи ўринни 8,1 минг тонна захиралари билан яна АҚШ эгалламоқда. Олтин сотиб олиш бўйича энг фаол марказий банклар бешталигига Ўзбекистон ҳам кирган.

2021 йилда ойликлар ва ЖШДС бўйича тўловларда қандай ўзгариш бўлди
14 июл 2021, 21:02

2021 йилда ойликлар ва ЖШДС бўйича тўловларда қандай ўзгариш бўлди

Иш ҳақидан солиқ тўлайдиган ўзбекистонликлар сони йил давомида қарийб 500 минг кишига кўпайиб, 4,64 миллион нафарга етди. Уларнинг кўпчилиги ҳалигача 1 млн сўмгача миқдорда ойлик олади, бироқ иқтисодий фаоллик қайта тиклангани муносабати билан 2 млн сўм ва ундан кўп ойлик оладиган солиқ тўловчилар сони ошди, дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди
14 июл 2021, 16:19

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

Долларнинг расмий курси 10,91 сўмга кўтарилди ва жами 10 660,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курслри ҳам бироз кўтарилди, евро курси бироз пасайди.

Тошкент ҳокимлиги давлат органлари томонидан етказилган зарарни қоплаб беради
14 июл 2021, 15:25

Тошкент ҳокимлиги давлат органлари томонидан етказилган зарарни қоплаб беради

Тошкент бюджетидан давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш харажатлари учун 5,72 млрд сўм ажратилади. Ҳокимнинг қарорига биноан етказилган зарар суд қарорлари асосида қопланади.

Вакцина олиш учун яратилган имкониятлардан 2 баравар паст даражада фойдаланяпмиз — Нурмат Отабеков
14 июл 2021, 12:24 1

Вакцина олиш учун яратилган имкониятлардан 2 баравар паст даражада фойдаланяпмиз — Нурмат Отабеков

СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков таъкидлашига кўра, ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб эмлаш тадбирлари учун яратилган имкониятларнинг тенг ярмидан фойдаланилмоқда. Ҳар бир эмлаш пунктида кунига 36 нафар фуқаро эмланмоқда, режада эса 70 киши бўлган. «Вакцинадан бошқа биз эпидемик вазиятни барқарорлаштирадиган бир таклифни ёки қандайдир ташаббусни кўрмаяпмиз», — деди у. Шунингдек, вакцинация жараёнларида фаол иштирок этаётган тиббиёт ходимларига рағбат сифатида моддий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

12 нафар ўзбекистонликлар Буюк Британиянинг «олтин визаси» ни олган
14 июл 2021, 10:29

12 нафар ўзбекистонликлар Буюк Британиянинг «олтин визаси» ни олган

2008 — 2020 йилларда 12 нафар ўзбекистонликка Буюк Британиянинг «олтин визаси» берилган, бироқ уларнинг кимлиги ҳақида маълумот йўқ. Ҳисоботга кўра, мазкур визаларнинг аксариятини коррупция хавфи юқори бўлган Хитой, Россия, Гонгонг ва АҚШ каби мамлакатлар фуқаролари олган.

Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини 100 тага етказиш зарур — президент
14 июл 2021, 09:25

Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини 100 тага етказиш зарур — президент

Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Унда рақамли иқтисодиёт хизматларини 16 трлн сўмга, компьютер дастурлари экспортини 40 млн долларга етказиш мумкинлиги таъкидланди. Бундан ташқари, мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш белгиланди. Вазир, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари порталларини шакллантириш бўйича топшириқ берилди.

Тошкент метрополитени 63,3 млн еврога Россияда ишлаб чиқарилган 10 та поезд сотиб олади
13 июл 2021, 20:17

Тошкент метрополитени 63,3 млн еврога Россияда ишлаб чиқарилган 10 та поезд сотиб олади

Тошкент метрополитени учун Россияда ишлаб чиқарилган 10 та поезд сотиб олишга 63,3 млн евро йўналтирилмоқда. Бюджетдан 8,7 млн евро ажратилса, қолган маблағлар кредитлар ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон Лондон фонд биржасига $635 млн ва 2,5 трлн сўмлик евробондларни жойлаштирди
13 июл 2021, 16:45

Ўзбекистон Лондон фонд биржасига $635 млн ва 2,5 трлн сўмлик евробондларни жойлаштирди

Ўзбекистон Лондон фонд биржасига 635 млн доллар ва 2,5 трлн сўм қийматдаги халқаро облигацияларни жойлаштирди. Евробондларнинг доллар ва сўмда асосий харидорлари инвестиция фондлари бўлди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
13 июл 2021, 16:08

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 12,09 сўмга кўтарилди ва жами 10 649,09 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

2021 йилда Ўзбекистонда бизнес юритиш қиймати маълум қилинди
13 июл 2021, 14:50

2021 йилда Ўзбекистонда бизнес юритиш қиймати маълум қилинди

USAID, ИТСВ, PwC ва БМТТД «Ўзбекистонда бизнес юритиш қиймати 2021» янги нашрини тақдим этди. Унда корхонани рўйхатдан ўтказиш, иш ҳақи бўйича харажатлар, солиқлар ва солиқ имтиёзлари, лицензиялаш, ташқи савдо тартиботлари ва бошқалар келтирилган.

2021 йилда Ўзбекистонда ички валюта бозори қандай ўзгарди
12 июл 2021, 21:58

2021 йилда Ўзбекистонда ички валюта бозори қандай ўзгарди

Январь-июнь ойларида ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 9,8 млрд долларни ташкил этди. Талаб эса 11,3 млрд долларга етди: компаниялар 9,3 млрд доллар, аҳоли 2 млрд доллар сотиб олди. Бундан ташқари, чет эл валютасини сотиб оладиган корхоналарнинг ўртача ойлик сони кескин ошди.

Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди
12 июл 2021, 16:08

Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

Долларнинг расмий курси 15,51 сўмга кўтарилди ва жами 10 637 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз кўтарилди, рубль курси эса бироз пасайди.

Сурхондарёда тез тиббий ёрдам учун 5 та Damas сотиб олинди. ССВ ушбу хизматга Damas сотиб олинмаслигини айтган эди
12 июл 2021, 11:12

Сурхондарёда тез тиббий ёрдам учун 5 та Damas сотиб олинди. ССВ ушбу хизматга Damas сотиб олинмаслигини айтган эди

Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги июль ойида камида бешта Damas-2 D13 автомашиналарини харид қилган. ССВ ўринбосари Амрилло Иноятов ўтган йилнинг охирида Damas русумидаги автомобилларни тиббиёт учун сотиб олиш тўхтатилганини айтган эди.

Ўзбекистон беш ойда 291,6 млн долларга тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган
11 июл 2021, 13:05

Ўзбекистон беш ойда 291,6 млн долларга тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган

Январь-май ойларида қиймати 291,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган. Экспорт қилиш бўйича ҳудудлар кесимида Тошкент, Фарғона ҳамда Самарқанд вилоятлари етакчилик қилмоқда.

«Ўзбекистон шампани» заводининг давлат улушини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиш бошланди
11 июл 2021, 11:21

«Ўзбекистон шампани» заводининг давлат улушини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиш бошланди

Ўзини шампан ва газланган виноларни ишлаб чиқариш бўйича ягона ихтисослашган завод сифатида тан оладиган «Ўзбекистон шампани» акциядорлик жамиятининг 51,48 фоиз давлат улушини сотиб олиш учун аризаларни қабул қилиш бошланди.

Давлат хизматчисининг хорижда кўчмас мулки бўлса, январгача уни йўқотиши керак — адлия вазири
9 июл 2021, 17:58

Давлат хизматчисининг хорижда кўчмас мулки бўлса, январгача уни йўқотиши керак — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат хизматчиларининг хорижда мол-мулкка эга бўлиши 1 январдан тақиқланишини эслатиб, бунда ушбу давргача давлат хизматида бўлган пайтда орттирилган мулк ҳам инобатга олинишини таъкидлади. «Агар бўлса, январгача йўқотиш керак унақа мулкини. Мерос бўлиб қоладиган бўлса ҳам, у меросни сотиб ёки хадя бўладиган бўлса, уни ҳам ўзидан бегоналаштириши керак», — деди у.

Долларнинг расмий курси уч кунлик ўсишдан сўнг бироз пасайди
9 июл 2021, 16:25

Долларнинг расмий курси уч кунлик ўсишдан сўнг бироз пасайди

Долларнинг расмий курси 9,26 сўмга пасайди ва жами 10 621,49 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг