Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 12 июлдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 9,26 сўмга пасайди ва 10 621,49 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 12,41 сўмга кўтарилди ва 12 592,84 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,26 сўмга кўтарилди ва 142,88 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин доллар курси 5,71 сўмга кўтарилиб, жами 10 630,75 сўмни ташкил қилганди