Иқтисодиёт

Долларнинг расмий курси кўтарилди
16 феврал 2022, 20:39

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 7,92 сўмга кўтарилиб, 10 845,08 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари кўтарилди.

Ўзбекистонда Давлат молиявий назорат инспекцияси ташкил этилмоқда
16 феврал 2022, 13:16

Ўзбекистонда Давлат молиявий назорат инспекцияси ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси ташкил этилади. Инспекция Давлат бюджети маблағларини сарфлаш самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасини кучайтириш ва масофавий молиявий назоратни кенгайтириш, шунингдек, давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш йўналишида ишлайди.

Мурод Назаров Ocard сув бренди Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизига тегишли эканини айтди
15 феврал 2022, 19:34

Мурод Назаров Ocard сув бренди Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизига тегишли эканини айтди

Тадбиркор Мурод Назаров Ocard сув бренди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизига тегишли эканини маълум қилди. Ocard савдо белгиси патенти J-United Group корхонасига тегишли. Бу компания таъсисчиси эса Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев ҳисобланади.

Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индексининг 2022 йилги рейтингида 9 поғонага пастлади
15 феврал 2022, 17:47

Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индексининг 2022 йилги рейтингида 9 поғонага пастлади

Heritage Foundation томонидан эълон қилинган «Иқтисодий эркинлик индекси — 2022» рейтингида Ўзбекистон 55,7 балл тўплаган ҳолда 177 давлат орасида 117-ўринни эгаллади. Индекс методологиясига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти асосан «эркин бўлмаган мамлакатлар» гуруҳида қолди. Бундан ташқари, 119 давлатда (67,2 фоизида) пасайиш кузатилди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
15 феврал 2022, 17:22

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 6,86 сўмга пасайиб, 10 837,16 сўмга тенг бўлди. Шунингдек, евро ва рубль курслари кўтарилди.

Автомобиль сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши ортидан бозорда юқори ўсиш кузатилди
15 феврал 2022, 16:21

Автомобиль сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши ортидан бозорда юқори ўсиш кузатилди

2022 йил январь ойида 113,2 минг дона (2021 январига нисбатан 126,4% кўп) автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бундай ўсишга 1 январдан автомобилларни сотиб олганлик учун йиғимнинг тўлиқ бекор қилиниши ва олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштиришда ундириладиган давлат божи БҲМнинг 3 баробаригача камайтирилиши сабаб бўлган.

Президент электромобиллар тармоғини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга кўрсатма берди
15 феврал 2022, 11:12

Президент электромобиллар тармоғини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга кўрсатма берди

Уч ой ичида Ўзбекистонда электромобил тармоғини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Президент электромобиллар учун бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, уларга техник талаб ва стандартларни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.

UzAuto Motors мижозларга машина етказиб бериш санаси кўрсатилган хабарнома юборади — президент
14 феврал 2022, 22:21

UzAuto Motors мижозларга машина етказиб бериш санаси кўрсатилган хабарнома юборади — президент

Президент топшириғига мувофиқ, UzAuto Motors компанияси ўз мижозларига автомобиль етказиб бериладиган аниқ сана кўрсатилган хабарнома юбориши керак.

Wildberries Ўзбекистон бозорига кириб келди
14 феврал 2022, 17:17

Wildberries Ўзбекистон бозорига кириб келди

Россиянинг Wildberries онлайн-ритейлери Ўзбекистонда иш бошлади, Тошкентда эса биринчи тарқатиш пункти ишга тушди.

Долларнинг расмий курси пасайди
14 феврал 2022, 16:25

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,62 сўмга пасайиб, 10 844,02 сўмни ташкил этди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Brent нефтининг нархи охирги етти йилликдаги чўққисига кўтарилди
14 феврал 2022, 16:02

Brent нефтининг нархи охирги етти йилликдаги чўққисига кўтарилди

14 февралга ўтар кечаси Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 96,05 долларгача кўтарилди. Бу сўнгги 7 йилдаги энг юқори кўрсаткич. Нефть нархи 2021 йилнинг бошидан бери деярли узлуксиз қимматлашмоқда.

«Газпромбанк» Самарқанд аэропортини модернизациялашни молиялаштиришда иштирок этиши мумкин
11 феврал 2022, 14:26

«Газпромбанк» Самарқанд аэропортини модернизациялашни молиялаштиришда иштирок этиши мумкин

«Газпромбанк» Самарқанд аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасини молиялаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистон 2021 йил декабрь ойида 8,4 тонна олтин сотиб олди
11 феврал 2022, 10:25

Ўзбекистон 2021 йил декабрь ойида 8,4 тонна олтин сотиб олди

Бутунжаҳон Олтин Кенгаши Ўзбекистон 2021 йилнинг ноябрь ойида 21,5 тонна олтин сотиб, декабрь ойида 8,4 тонна олтин сотиб олганини маълум қилди. Марказий банк маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон олтин захираси миқдори 11,6 трой унцияни, унинг қиймати эса 20,94 млрд долларни ташкил этади.

Январь ойида сўм курси 0,8 фоизга мустаҳкамланди
10 феврал 2022, 18:10

Январь ойида сўм курси 0,8 фоизга мустаҳкамланди

Январь ойида сўмнинг реал самарали алмашув курси индекси 2021 йил декабрь ойига нисбатан 0,8 фоизга мустаҳкамланди. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 фоизга, 2018 йилнинг июнига нисбатан 6,3 фоизга ўсган. Сўм курсининг ўсишига савдо-ҳамкор давлатлар валюта курсларининг қадрсизланиши сабаб бўлган.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
10 феврал 2022, 16:37

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,24 сўмга кўтарилиб, 10 851,24 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Россия қишлоқ хўжалиги ишларига Ўзбекистондан 1100дан ортиқ мигрантни жалб этади
10 феврал 2022, 13:20

Россия қишлоқ хўжалиги ишларига Ўзбекистондан 1100дан ортиқ мигрантни жалб этади

Россия ҳукуматининг мигрантларни ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасига кўра, мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги ишларига 1108 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари жалб қилинади.

30 апрелгача ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи ҚҚСдан озод қилинди
10 феврал 2022, 12:57

30 апрелгача ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи ҚҚСдан озод қилинди

Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, соя данаги ва зиғир уруғини олиб кириш, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича ҚҚС имтиёзлари 30 апрелга қадар узайтирилди. Бунга қадар имтиёз муддати 2021 йилнинг 1 майидан 31 декабригача амалга қилганди.

Жаҳон банки Doing Business рейтингининг «вориси» устида ишламоқда
9 феврал 2022, 20:59

Жаҳон банки Doing Business рейтингининг «вориси» устида ишламоқда

Жаҳон банки Doing Business халқаро рейтинги ўрнига ишбилармонлик муҳитини баҳолаш бўйича Business Enabling Environment рейтинги устида ишламоқда. Унинг дастлабки концепциясини тақдим этиб, респондентларни бу бўйича муҳокамада фикр билдиришга таклиф қилди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
9 феврал 2022, 19:40

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,11 сўмга пасайиб, 10 835 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

«Қайта кўриб чиқиш мумкин». «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари — «иномарка» ларни олиб киришдаги бож ҳақида
9 феврал 2022, 19:28 1

«Қайта кўриб чиқиш мумкин». «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари — «иномарка» ларни олиб киришдаги бож ҳақида

«Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари Азизбек Шукуров Ўзбекистонда хорижий автомобиллар импортига қўйилган божхона божи ўта юқори деган фикрга қўшилишини маълум қилди. Унинг фикрича, божхона тўловини «қайта кўриб чиқиш мумкин». У шунингдек, иқтисодчи Юлий Юсуповнинг автомобиль саноати монополияси ҳақидаги мақоласига муносабат билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг