Wildberries халқаро онлайн-ритейлери Ўзбекистон бозорига кириб келди, дея хабар қилди компания матбуот хизмати.

«Биз Ўзбекистонда интернет-дўкон ишга тушганини мамнуният билан эълон қиламиз: бу мамлакат резидентлари халқаро ишлаб чиқарувчиларнинг кенг ассортиментидаги товарларини харид қилиш имкониятига эга бўлади, маҳаллий бизнес вакиллари эса келажакда Wildberries`га бориб, ўз маҳсулотларини компания фаолият кўрсатаётган мамлакатларда сотишлари мумкин бўлади», — дея ихоҳ берди Wildberries матбуот хизмати.

Товарларни етказиб бериш компаниянинг шахсий логистика хизмати томонидан амалга оширилади. Ўзбекистонда Wildberries`нинг кийиб кўриш кабиналари мавжуд бўлган тарқатиш пунктлари ҳам очилмоқда, бу эса харид қилишдан олдин кийим ва поябзалларни текшириб кўриш имконини беради. Агар баъзи нарсалар мос келмаса ёки ёқмаса, уларни бепул қайтариб олиш ва пулни тезда қайтариб олиш мумкин, дейилади хабарда. Онлайн-ритейлернинг биринчи тарқатиш нуқтаси Тошкентда ишга туширилди.

Ўзбекистон тадбиркорлари мустақил равишда Wildberries тарқатиш пунктларини очиб, товар айланмасининг 3,5 фоизигача даромад олишлари мумкин бўлади. Пунктнинг иши, квитанция ва товарларни қайтариш мобил илова орқали бошқарилади.

Wildberries — Россиядаги энг йирик онлайн-ритейлер, бозорда 17 йилдан бери фаолият юритади ва 19 мамлакатни қамраб олади: Россия, Туркия, АҚШ, Польша, Словакия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқалар. Ҳар куни Wildberries`да 3,5 млн буюртма рўйхатга олинади. Онлайн-ритейлернинг аудиторияси 113 млн кишидан ошади. Компания Forbes рейтингида «Топ-10 Рунет сотувчиси» рейтингида биринчи ўринни эгаллаган.