Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 10 февралдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 5,11 сўмга пасайди ва 10 835,00 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 16,92 сўмга кўтарилди ва 12 381,15 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,10 сўмга кўтарилди ва 144,91 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15 сўмга кўтарилиб, 10 840,11 сўмни ташкил қилганди.