Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 16 февралдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 6,86 сўмга пасайди ва 10 837,16 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 30,17 сўмга кўтарилди ва 12 296,93 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 2,98 сўмга кўтарилди ва 143,33 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,62 сўмга пасайиб, 10 844,02 сўмни ташкил этганди.