Коронавирус

ССВ: Фарход автоқисмлар бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқарода инфекция аниқланмади
12 май 2020, 16:00

ССВ: Фарход автоқисмлар бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқарода инфекция аниқланмади

Тошкентдаги Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлар бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланмади. Ҳозирда бозорда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда ва уларнинг якунига кўра бозор ишга тушиши режалаштирилган.

Самарқанд шаҳрида карантин қоидалари кучайтирилади
12 май 2020, 14:09

Самарқанд шаҳрида карантин қоидалари кучайтирилади

13 майдан Самарқандда карантин чоралари кучайтирилади. Автомобилда стикерсиз ҳаракатланиш чекланади, фаолиятига рухсат берилган тадбиркорлик субъектлари ҳар бир мижоз ҳароратини ўлчаб, уларга бепул янги ниқоб ва қўлқоп тарқатиши шарт.

Коронавирус беморлари сони 2500 нафардан ошди
12 май 2020, 10:08

Коронавирус беморлари сони 2500 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 23 нафарга ортиб, жами 2509 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 511 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 42 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган.

«Qanotchi» ресторанининг иши судга киритилди
12 май 2020, 00:22

«Qanotchi» ресторанининг иши судга киритилди

Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси «Qanotchi» ресторани карантин талабларига риоя этмасдан ўзбошимчалик йўли билан фаолият юритган дея баёнот берди ва ушбу иш Маъмурий судга киритилганини маълум қилди. Олдинроқ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда пойтахт ҳокимлиги ушбу рестораннинг фаолияти «синов» тариқасида амалга оширилганлиги ҳақида хабар беришган эди.

Кун давомида 68 та янги коронавирус ҳолати тасдиқланди
11 май 2020, 23:38

Кун давомида 68 та янги коронавирус ҳолати тасдиқланди

11 май куни Ўзбекистонда 68 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди, 107 киши ушбу инфекциядан соғайди.

91 нафар «Билайн» ишчиси карантин полигонига жойлаштирилди — Тошкент вилояти ҳокимлиги
11 май 2020, 21:31

91 нафар «Билайн» ишчиси карантин полигонига жойлаштирилди — Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоятда коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Жумладан, «Билайн» компаниясининг 91 нафар ишчиси Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилгани маълум қилинди.

800 нафардан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди
11 май 2020, 20:38

800 нафардан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди

Президент топшириғи билан Дубай, Минск, Сеул ва Деҳлига чартер рейслар ташкил этилди. 8−10 май кунлари Ўзбекистонга 800 нафардан зиёд фуқаро қайтарилди. Франкфуртдан рейс амалга оширилиши кутилмоқда.

Зарафшонда COVID-19 билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келди
11 май 2020, 18:49

Зарафшонда COVID-19 билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келди

Зарафшонда коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари вужудга келгани муносабати билан шаҳар «қизил» тоифали ҳудудга ўтказилди.

29 та янги коронавирус ҳолати тасдиқланди (жами — 2482 та)
11 май 2020, 16:35

29 та янги коронавирус ҳолати тасдиқланди (жами — 2482 та)

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 29 тага ошиб, жами 2482 тага етди.

Жанубий Корея, Хитой ва Германияда коронавирус тарқалиши яна жонланди
11 май 2020, 13:11

Жанубий Корея, Хитой ва Германияда коронавирус тарқалиши яна жонланди

Аввалроқ карантин чораларини юмшатган Жанубий Корея, Хитой ва Германияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ошгани қайд этилди. Дунё бўйича COVID-19 ҳолатлари сони 4 миллиондан ошди.

АҚШда ишсизлик «Буюк Депрессия» даражасига етиши тахмин қилинмоқда
11 май 2020, 12:18

АҚШда ишсизлик «Буюк Депрессия» даражасига етиши тахмин қилинмоқда

АҚШда ишсизлик даражаси 1930 йиллардаги «Буюк Депрессия» давридан бери энг юқори кўрсаткичга етмоқда — 14,7 фоиз. Дональд Трампнинг икки юқори даражали иқтисодий маслаҳатчилари АҚШда коронавирус пандемияси давом этаверган ҳолда ишсизлик даражаси кўтарилаши ва июнь ойида ишсизлик кўрсатгичи 20 фоизгача юқорилаши мумкинлигини маълум қилишди.

Коронавирусдан тузалганлар сони 1900 кишига яқинлашди
11 май 2020, 12:03

Коронавирусдан тузалганлар сони 1900 кишига яқинлашди

Наманган вилоятида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1897 кишига етди.

«Qanotchi» ресторанининг очилиши синов мақсадида бўлган — Тошкент шаҳар ИИББ
11 май 2020, 11:50

«Qanotchi» ресторанининг очилиши синов мақсадида бўлган — Тошкент шаҳар ИИББ

«Qanotchi» ресторанининг фаолияти давом этаётганлиги ҳақидаги маълумотларга Тошкент шаҳар ИИББ ўз муносабатини билдирди. Маълум қилинишича, ресторан умумий овқатланиш жойларининг санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда ишлаш имкониятини ўрганиш мақсадида синов тариқасида очилган.

Коронавирус беморлари сони 2453 кишига етди
11 май 2020, 10:09

Коронавирус беморлари сони 2453 кишига етди

Коронавирус беморлари сони 35 нафарга ортиб, жами 2453 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 562 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

COVID-19: кунлик ҳолат
9 май 2020, 23:53

COVID-19: кунлик ҳолат

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2349 тага, соғайган беморлар 1804 нафарга етди.

Коронавирус статистикаси: янги ҳолатлар, тузалганлар, ҳудудлардаги ҳолат
8 май 2020, 23:55

Коронавирус статистикаси: янги ҳолатлар, тузалганлар, ҳудудлардаги ҳолат

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 2325 тага етди (+1). Кун давомида рекорд даражада соғайиш қайд этилди — 119 нафар.

10 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди (жами — 2324)
8 май 2020, 15:30

10 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди (жами — 2324)

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 10 тага кўпайиб, жами 2324 тага етди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Тожикистонга жўнаб кетди
8 май 2020, 14:30

Ўзбекистонлик шифокорлар Тожикистонга жўнаб кетди

Бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида Тожикистонга жўнаб кетди.

Коронавирусдан тузалганлар сони 1700 кишидан ошди
8 май 2020, 14:01

Коронавирусдан тузалганлар сони 1700 кишидан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1721 кишига етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 583 нафарни ташкил этмоқда.

Коронавирус беморлари сони 2300 дан ошди
8 май 2020, 10:16

Коронавирус беморлари сони 2300 дан ошди

Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 2314 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 648 киши даволанмоқда, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни вақтда мамлакат бўйлаб 371 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилди.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг