11 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2486 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Кун давомида 68 та янги ҳолат қайд этилди. Бу — бир кун аввалги кўрсаткичдан (69) биттага кам демакдир.

Шу билан бирга, кун давомида коронавирусдан 107 киши соғайиб, жами тузалганлар 1988 нафарга етди. Соғайган ва вафот этганлардан (10) ташқари, жами 488 нафар бемор даволанмоқда.