8 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2324 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бундан аввалроқ COVID-19 беморлари сони 16 тага ошиб, 2314 тага етгани хабар қилинган эди.

Шу билан бирга, коронавирусдан соғайганлар сафига яна 82 киши қўшилиб, жами тузалганлар 1738 нафарга етди.