12 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2509 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 511 киши даволанмоқда, 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

Шунингдек, айни пайтда 42 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Уларнинг 13 мингдан ортиқроғи стационар шароитида, қолган 29 минг нафари уй шароитида карантин тадбирлари билан қамраб олинган, деди Нурмат Отабеков.

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони ҳозирда 1988 кишини ташкил этмоқда. Ўн киши ҳаётдан кўз юмган.