Наманган вилоятида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тузалганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (8 нафари Наманган шаҳридан, 6 нафари Уйчи туманадан, Норин ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

Уларнинг 3 нафари эркак, 13 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ. Вилоятда шу пайтга қадар 179 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 195 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1897 нафарга етди.