8 май соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2325 нафарни ташкил қилмоқда.

Бугун кун давомида 27 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди.

Бугун мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 119 нафари соғайиб, рекорд кўрсаткични қайд этди. Жами тузалганлар сони 1775 нафарга етди ва даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этди.

Соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 540 нафар бемор даволанмоқда.

Ҳудудлар бўйича COVID-19 статистикаси

  • Қорақалпоғистон — 114 та ҳолат (+3), 101 бемор соғайган (80 фоиз), 22 бемор қолган;
  • Андижон вилоятида — 166 та ҳолат (+1), 135 бемор соғайган (+1 та, 81 фоиз), 31 нафар қолган;
  • Бухоро вилоятида — 440 та ҳолат (+5), 404 бемор соғайган (+32 та, 92 фоиз), 36 бемор қолган;
  • Жиззах вилоятида — 3 та ҳолат, 3 бемор соғайган (100 фоиз);
  • Қашқадарё вилоятида — 6 та ҳолат, 6 бемор соғайган (10 фоиз);
  • Навоий вилоятида — 2 та ҳолат, 2 бемор соғайган (100 фоиз);
  • Наманган вилоятида — 234 та ҳолат, 159 бемор соғайган (+22, 68 фоиз, 4 та ўлим), 71 бемор қолган;
  • Самарқанд вилоятида — 166 та ҳолат (+4 та), 70 бемор соғайган (+18, 42 фоиз), 96 бемор қолган;
  • Сирдарё вилоятида — 24 та ҳолат (+1), 13 бемор соғайган (+8, 54 фоиз), 13 бемор қолган;
  • Сурхондарё вилоятида — 41 та ҳолат, 35 бемор соғайган (+6, 85 фоиз), 6 бемор қолган;
  • Фарғона вилоятида — 158 та ҳолат, 131 нафари соғайган (83 фоиз, 1 та ўлим), 26 бемор қолган;
  • Хоразм вилоятида — 233 та ҳолат, 168 бемор соғайган (+1 та, 72 фоиз), 65 бемор қолган;
  • Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри — 738 та ҳолат (+13 та), 548 бемор соғайган (+30, 74 фоиз, 5 та ўлим), 188 бемор қолган.