Жанубий Кореяда кун давомида 35 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилиб, охирги ойдаги рекорд кўрсаткич кузатилди, дея хабар берди РИА Новости. Мамлакатда жами касалланганлар сони 10,9 мингга қадар кўтарилиб, 9632 киши соғайди.

Янги ҳолатлар локал характерга эга бўлиб, кейинроқ COVID-19 тасдиқланган 29 ёшли фуқаро 1 ва 2 ай кунлари Сеулнинг Итхэвон туманида бир қанча клуб ва барларга боргани натижасида вужудга келди. Енин шаҳридан бўлган бу фуқаро у ерарда бошқа шаҳарлардан келган бир неча кишига инфекция юқтирган.

Ҳукумат тасдиқланган ҳолатлар сони ўсишини кутмоқда. Шу муносабат билан барча клуб ва кўнгилочар муассасаларни 7 июнга қадар ёпиш тавсия қилинди, Сеул маъмурияти эса барча муассасаларни мажбурий тартибда ёпишга қарор қилди.

Ўтган кун давомида Хитойда 17 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Уларнинг 10 таси локал характерга эга. Узоқ танаффусдан кейин Уханда бешта COVID-19 ҳолат қайд рўйхатга олинди. Шаҳар ҳукумати эпидемиянинг иккинчи тўлқини содир бўлмаслигига ваъда берди.

ХХР Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитасининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда 82,9 мингта коронавирус ҳолати қайд этилган бўлиб, 78,1 минг бемор соғайиб, шифохоналардан чиқарилган.

Ўтган ҳафта карантин енгиллаштирилган Германияда ҳам касалланиш даражаси ўсди. Мамлакатда кун давомида 357 та, бир кун аввал эса 667 та янги COVID-19 ҳолати аниқланди.

Эпидемия бошланганидан буён ГФРда 169,5 ингта коронавирус ҳолати тасдиқланди, 145,6 мингдан ошиқ бемор соғайди.

Жон Хопкинс институти (АҚШ) маълумотларига кўра, дунёда коронавирус ҳолатлари сони 4,1 миллионтага етди. 1,4 миллион киши соғайди, 282 минг киши вафот этди.